Қайднома

Қидирув

«Ювентус» Кинни қайтармоқчи

«Ювентус» Кинни қайтармоқчи

  03.04.2021 22:04
  0
  188
«Ювентус» Кинни қайтармоқчи

Tuttosport нашрининг хабар беришича, «Ювентус» ёзги трансферлар бозори пайтида Мойзе Кинни Туринга қайтаришга жиддий бел боғлаган. Мазкур ҳужумчи 2016-2019 йилларда «Юве» шарафини ҳимоя қилган. Кейин 40 миллион евро эвазига Англиянинг «Эвертон» клубига сотиб юборилганди. Ливерпулликлар уни 2020 йилнинг ёзида «ПСЖ»га ижарага бериб юборишган.

Яқинда парижликлар Киннинг трансферини тўлиқ сотиб олмоқчи эканликлари борасида хабарлар тарқади. Хабарларга кўра, «ПСЖ» спорт директори Леонардо бу борада футболчининг агенти Мино Райола билан иш олиб бораётган экан.

Киннинг «Эвертон» билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. «ПСЖ» билан ижара шартномаси эса шу мавсум охирида ниҳоясига етади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz