Қайднома

Қидирув

Почеттино: «Бавария» Левандовскидан иборат эмас”

Почеттино: «Бавария» Левандовскидан иборат эмас”

  03.04.2021 22:49
  0
  518
Почеттино: «Бавария» Левандовскидан иборат эмас”

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг ЕЧЛ чорак финали дастлабки учрашувида парижликларга қарши майдонга туша олмаслиги тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Менинг яхши бир одатим бор. «Тоттенхэм»ни бошқарган пайтимда, 2019 йили ЕЧЛ чорак финалининг дастлабки учрашувидан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши учрашувнинг биринчи бўлимида Харри Кейн жароҳат олган. Ўшанда биз «шаҳарликлар»га қарши деярли бир соат ва иккинчи ўйинда тўлиқ Кейнсиз ўйнаганмиз. Шунга қарамай ярим финалга чиққанмиз. Левандовски ҳам «Бавария» учун мухим ўйинчи. Гарчи у фантастик футболчи бўлсада, «Бавария» Левандовскидан иборат эмас. «Бавария»нинг ҳақиқий кучи – бу унинг таркибидир. Бу жамоа ўта кучли»,-деди Почеттино Le Parisien нашрига берган интервьюсида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz