Қайднома

Қидирув

Тухел: «Челси» га трансферлар тақиқи қўйилса ҳам хурсанд бўламан

Тухел: «Челси» га трансферлар тақиқи қўйилса ҳам хурсанд бўламан

  03.04.2021 18:30
  0
  382
Тухел: «Челси» га трансферлар тақиқи қўйилса ҳам хурсанд бўламан

«Челси» бош мураббийи Томас Тухел Лондон клубининг ҳозирги таркиби ҳақида фикр билдирди.

«Ростини айтсам, «Челси»га кейинги мавсумда трансферларни амалга ошириш бўйича тақиқ қўйилган тақдирда ҳам бундан хурсанд бўламан. Шу тарзда биз жамоани кейинги босқичга кўтаришимиз мумкин. Албатта, ушбу таркибни қандай кучайтириш ҳақида фикрларим бор. Бу жуда қийин, бўлади, чунки бизда жуда кучли рўйхат мавжуд. Кийиниш хонасида ажойиб йигитларимиз бор ва мен бу ҳолат ҳеч кимнинг ўйинига салбий таъсир кўрсатишига йўл қўймайман», - дея Тухелнинг сўзларини келтиради Goal.

Эслатиб ўтамиз, Лондоннинг “Челси” клуби устози Томас Тухел март ойида Англия Премер-лигасининг энг яхши мураббийи деб топилди. Немис мутахассиси раҳбарлигида “аристократлар” баҳорнинг биринчи ойида учта учрашув ўтказиб, иккита ғалаба ва битта дуранг қайд этишди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz