Қайднома

Қидирув

«Краснодар» «Барса» билан Сулаймоновнинг трансферини муҳокама қилмайди

«Краснодар» «Барса» билан Сулаймоновнинг трансферини муҳокама қилмайди

  03.04.2021 20:30
  0
  498
«Краснодар» «Барса» билан Сулаймоновнинг трансферини муҳокама қилмайди

Таниқли Футбол агенти Марат Хинчагов нима учун «Краснодар» ҳужумчиси Магомед-Шапи Сулаймоновнинг «Барселона» га ўтиши мумкинлиги борасида музокаралар ўтказилмагани ҳақида гапирди.

«Биз “Барселона” билан Шапи бўйича суҳбат ўтказдик, аммо “Краснодар” раҳбариятига бу қизиқ эмаслиги аниқ айтилган эди. Улар ушбу мавзуни муҳокама қилишдан бош тортдилар», - дея Хинчаговнинг сўзларини келтиради Матч ТВ.

Маълумот учун, Сулаймонов «Краснодар» тарбияланувчиси ва 2017 йилдан буён клубнинг асосий жамоасида ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда 21 ёшли ҳужумчи Россия Премер-лигасида 22та ўйин ўтказди ва 4та гол урди.

«Краснодар» 23 учрашувда 34 очко тўплаган ҳолда 2020/2021 йилги Россия Премер-лигаси турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. Мусобақа пешқадами - Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби ҳисобида 48 очко мавжуд.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz