Қайднома

Қидирув

Футболчи ва оила : Сара ва Икер муҳаббати якуни

Футболчи ва оила : Сара ва Икер муҳаббати якуни

  05.04.2021 03:30
  0
  323
Футболчи ва оила : Сара ва Икер муҳаббати якуни

«Реал Мадрид» афсонаси Икер Касильяс рафиқаси Сара Карбонеро билан ажрашди. Буни 37 ёшли журналист хонимнинг ўзи маълум қилди. «Икер оиламиздан жуда фахрланади, мен ҳам, албатта. Улкан муҳаббат бутун турмушимиз давомида бизни бахтга кўмди. Бироқ энди йўлларимиз бошқа-бошқа, тўғри, ришталаримиз буткул узилгани йўқ. Зеро, йўлларимиз айро эканлигига қарамай, ажойиб мажбурият - ота-оналик вазифасини олдингидек маромида бажаришда давом этамиз. Барчасини обдон ўйлаган ҳолда, ажрашишга қарор қилдик. Муҳими, ўртамиздаги ҳурмат, меҳр ва дўстлик абадий қолади. Фарзандларимизнинг фаровон яшашлари ва зарур таълим олишлари учун уларга биргаликда ғамхўрлик қилиш, барқарор, соғлом муҳитда улғайишлари, ҳамиша ҳимоямиз остида бўлишларини таъминлаш - устувор вазифамиз. Ҳаммадан шахсий ҳаётимизга ҳурмат билан қарашни сўраймиз. Бу - ягона очиқ баёнотимиз. Тушунганингиз учун катта раҳмат», - деб ёзди Сара хоним «Инстаграм»даги саҳифасида.

***

2017 йили расман турмуш қурган жуфтликда 2 нафар ўғил фарзанди бор - 7 ёшли Мартин ва 4 ёшли Лукас. Икер ва Сара 2020 йили Испанияга қайтишди. Улар бунга қадар 5 йил Португалияда яшашди (Касильяс бу даврда «Порту» шарафини ҳимоя қилди). Сўнгги бир неча йил жуфтлик учун жуда оғир келгани кўпчиликка маълум. Биринчидан, Икер юрак хуружига учради ва шу муаммо ортидан фаолиятини ўзи режалаштирганидан олдинроқ тугатишга мажбур бўлди. Иккинчидан, Сара хонимнинг саратонга чалингани маълум бўлди. ОАВда уларнинг муносабатлари ёмонлашгани ҳақидаги хабарлар ўтган йилнинг бошида пайдо бўлди. Кейинчалик барчаси тасдиқланди - Сара ва Икер Испанияга қайтишгач, ўзларига алоҳида уй-жой излашга тушдилар. Карбонеро хоним ҳозирда ўғиллари билан шаҳар четидаги виллада яшамоқда (бу турар-жой иккисига тегишли), Икер эса Мадрид марказидаги квартирада.

***

Икер Касильяс ўртадаги муносабат узилганига қарамай, февраль ойида Сарани «Инстаграм» орқали алоҳида табриклади. Шунинг таъсирида кўпчилик жуфтликнинг расман ажрашишига шубҳа билан қарай бошлади. Бундан бир неча ҳафта бурун Сара шифохонага ётқизилганди. Унинг нега яна шифохонага тушгани сабаби номаълум. Spletnik нашри хабарига қараганда, собиқ кипер бу вақтда шифохонада кўп кўриниш берган. Қисқаси, вақтни асосан Сара ёнида ўтказган. Қолаверса, жуфт­лик клиникадан ҳам бирга чиқиб кетган. Бироқ инсайдерларнинг айтишларича, улар кечки овқатдан сўнг бошқа-бошқа томонга йўл олишган. Демакки, Икер фарзандлари онасини шунчаки, дўст сифатида қўллаб-қувватлаб турган. Ҳар ҳолда, Сара хонимнинг баёнотидан кейин бошқача ўйлашнинг иложи йўқ...

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz