Қайднома

Қидирув

Биз кутган «Нефтчи» - бу эмас!

Биз кутган «Нефтчи» - бу эмас!

  05.04.2021 05:05
  0
  308
Биз кутган «Нефтчи» - бу эмас!

Йиллик сметаси - 25 миллиард, мураббий ойлиги - 50 миллион сўм, ўйинчилар ойлик маоши - 15 миллион сўм. 30 минг доллар кўтарма пули берадиган «Нефтчи» бу эмас.

Йигирма яшар болаларнинг олдида нима қилишини билмай қолган жамоа - «Нефтчи» эмас. Тўрт ойдан бери Суперлигага чиқиш учун таёргарлик қилган «Нефтчи» - бу эмас. Орқасидаги Суперлигани кутаётган минглаб мухлисларни ўйлаётган «Нефтчи» - бу эмас.

«Нефтчи»нинг тарихини тушунадиган «Нефтчи» - бу эмас.

Беш карра Ўзбекистан чемпиони, рақиб ким бўлишидан қатъи назар, ҳаммани ютадиган «Нефтчи» - бу эмас.

Ишонаверинг, ютмаганига эмас, балки футбол ўйнамагани, ёш болаларга қарши бизнинг тилда «опитний» деган қарияларимиз ҳеч нима қилолмагани мени чуқур ўйлантириб қўйди. Аслида, 18 ёшли болалар ким? «Нефтчи»нинг қария ўйинчиларими?

Сиз мени ҳозир роса танқид қиласиз, лекин шу ўйин билан Суперлигага чиқа оламизми? Рақиблар - «Бухоро», Динамо», «Истиқлол», президентимиз эътироф этган «Орол», 1-турда нималарга қодирлигини кўрсатган «Олимпик» бўлган бир вақтда.

Яна Про лигада қолиб кетсак, Суперлигани кутгани тоқатимиз етадими? Илтимос, холис бўлайлик!

Сизлар мендан хафа бўлишларинг мумкин, битта ўйиндан фожиа ясаяпти, деб. Лекин тўғри тушунинглар, олдинги йил бизни Суперлигадан ўша битта мағлубият ажратиб қолди. Яна мен шуни биламан, сизлар мураббийни эмас, футболчиларни эмас, «Нефтчи»нинг ҳақиқий жонкуяр мухлисларисиз.

Тўрт йилдан бери Суперлигани кутяпмиз. «Нефтчи» - «Пахтакор», «Нефтчи» - «Навбаҳор» ўйинларини жуда соғиндик. Ҳаттоки, наманганлик мухлислар ҳам «Навбаҳор» - «Нефтчи» учрашувини соғинишди. «Нефтчи»нинг жойи Про лигада эмас.

Роса ишонгандик, «Нефтчи» биринчи турдан Суперлигага ким чиқишга ҳақли эканлигини кўрсатади, деб. Афсус!

Ёзайми, ёзмайми, деб чуқур ўйладим. Кўпчиликни хафа қилиб қўймайманми, деб ўйладим. Аммо «Нефтчи»га бўлган ҳурматим ёзишга ундади. Узр!

Элёр ТУРҒУНОВ



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz