Мюнхенга яқин ҳудудда туғилган ҳар қандай футболчи борки, «Бавария»га меҳр қўяди. Аммо «Боруссия» Менхен-гладбах етакчиси Флориан Нойхаус мазкур қоидага путур етказгандек, гўё. 16 мартда 24 ёшини нишонлаган футболчи ҳозиргача «Бавария»да бирорта ҳам ўйин ўтказмаган (ваҳоланки, у Мюнхен яқинида таваллуд топган, клуб сафига қўшилишга яқин келганди). Шунга қарамай, камтарона қўшнилар - «Мюнхен-1860» таркибида 15та ўйин ўтказган. «Гладбах» сафида эса 100дан ортиқ ўйинда майдонга тушишга улгурди.
Ҳаётидаги бош Қаҳрамони - отаси
Нойхаус Ландсберг-Лехе номли кичик шаҳарчада туғилган. Атрофда ҳеч қандай спорт мактаби бўлмаган. Мюнхенгача 60 километрли йўл бор. Қаҳрамонимизнинг болалиги ҳаракат билан ўтган: йўл-машғулот-йўл. Уни машғулотларга отаси олиб борар, икки соат кутиб, кейин уйга элтиб қўярди. Нойхаус шундай дейди: «Отам шу сабаб икки-уч жойдаги ишидан айрилган. У ҳар доим мен билан бўларди. Маш-ғулот ўтказаётган пайтим машинада кутарди. 16 ёшга тўлганимда, менга ҳамроҳлик қилишни тўхтатди. Ўшанда, адашмасам, стабил иш жойига эга бўлганди. Мен эса автобусда Мюнхенгача етиб борардим. Транспорт воситаси бир соатда бир марта қатнарди. Шу боис, жадвал асосида ўз вақтида ўша жойда бўлишим талаб этиларди. Айтганча, асло кеч қолмасдим. Акс ҳолда, бу уятли бўларди».
Отаси ҳақида эса қуйидагиларни гапирди: «У фаолиятимдаги энг муҳим инсондир. Отамдаги оптимизм умрбод ёдимда қолган. Автобусда бир соатимни йўқотишимни ўйлаб, эринган пайтим у мени машғулотларга олиб борганини эслардим. Бу менга қўшимча мотивация берарди».
«Бавария»дан воз кечиш - оиланинг Қарори
Дастлаб Нойхауслар оиласи Флорианни айнан «Бавария» тизимига киритишни хоҳлашганди - у ерда бир-икки ҳафта шуғуллангач, ҳаракатлари болалар мураббийларига ёқмади ва уни олмасликларини айтишди. Натижада Нойхауслар шаҳарнинг пастроқ даражадаги жамоаси - «Мюнхен-1860»га боришга мажбур бўлишди. Бундан энг кўп Флорианнинг отаси ранжиганди - у болалигидан «Бавария»га мухлислик қилган, узоқ йиллар ўйинларни фанатлар секторида кузатганди. Бир неча йиллар ўтиб, «Бавария» у билан яна боғланди. Мағрур ота эса Мюнхен гранди ўғли билан шартнома имзолаш имкониятини йўқотганини таъкидлади.
Нойхауснинг «Бавария»га ўтишига «Вердер» мухлиси бўлган тоғаси ҳам қарши чиққанди. Флориан 7 ёшга тўлганда, у жиянига Аилтоннинг футболкасини совға қилди. Қаҳрамонимиз 15 яшарлигида, дам олиш кунлари Бременга бориб, «Вердер» иштирокидаги ўйинларни кузатди. Нойхаус мазкур жамоанинг айрим футболчиларига меҳр қўйди: «Диего, Микуду, Озил, Де Брюйне кабиларга ўхшашга интилардим. Тоғам «Вердер»га мухлислик қилиш ва «Бавария»га ўтмасликка чақирарди. У менга бу ҳақда гапираётганда, жилмаярдим».
***
Яқинда «Бавария» икки марта Нойхаусга жиддий таклиф билан чиқди. Футболчи рад жавобини берди. Қарорини омма олдида қуйидагича изоҳлади: «Нега мендан буни сўраяпсиз? Ҳозир «Боруссия»даман. Шу клубга тегишлиман, унинг сафида тўп суришдан бахтлиман. «Бавария»га ўтиш орқали отамни ранжитишим мумкин. Аммо у барчасини тушуниб турибди ва жараёнга аралашмаяпти. Гладбахда ўйнаётганимдан мамнунман».
Ў.УМАРОВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20