Қайднома

Қидирув

ЎзПФЛ Суперлига учрашувлари таҳлили бўйича манфаатли лойиҳани ишга туширди

ЎзПФЛ Суперлига учрашувлари таҳлили бўйича манфаатли лойиҳани ишга туширди

  05.04.2021 11:45
  0
  250
ЎзПФЛ Суперлига учрашувлари таҳлили бўйича манфаатли лойиҳани ишга туширди

2020 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлига учрашувлари ҳамда футболчиларининг ўйинлари бўйича чуқурлаштирилган статистик маълумотларни олиш учун спорт аналитикаси билан шуғулланувчи ИнСтат компанияси билан ҳамкорлик қилганди. Ушбу ҳамкорлик доирасида Cоcа-Cола Суперлига клублари ўз ўйинлари ҳамда футболчиларининг чуқурлаштирилган статистик малумотларни ЎзПФЛ томонидан бепул олиш имкониятига эга бўлганди.

Бу йилдан бошлаб ЎзПФЛ статистик маълумотлар ва ўйинлар таҳлили билан шуғулланувчи маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорлик бошлади. Эндиликда Cоcа-Cола Суперлига ўйинларининг батафсил таҳлили, футболчиларнинг майдондаги ҳаракатлари, уларнинг жисмоний фаоллиги, фойдалилик кўрсаткичлари, рақиб билан яккакурашлардаги устунлиги борасида аналитик материаллар ўзимизнинг мутахассислар томонидан тайёрланади. Шунингдек, ҳар бир учрашувдан видеотаҳлил амалга оширилади.

Ўтган йилда бўлгани каби Суперлига клублари ўз ўйинлари ҳамда футболчиларининг чуқурлаштирилган статистик малумотларини бепул қабул қилиб олади. Бундаги барча ҳаражатлар ЎзПФЛ томонидан қопланади. Эндиликда Россия ёки бошқа хорижий компаниялар билан қиммат шартномалар имзолаш ҳожати бўлмайди.

ЎзПФЛ мазкур ишни февраль ойида бошлаган бўлиб, март ойи давомида уни синовдан ўтказди. Режага кўра, бу борада 2020 йилги ҳаражатлар 2021 йилдан бошлаб 40 фоизгача қисқаради. Шунингдек, ўзимизнинг мутахассислар учун қўшимча хизмат таърифлари яратилади. Яқин келажакда айнан шу соҳага ихтисослашган мутахассислар кўламининг кенгайиши учун замин яратилади.

Маълумот учун, футбол учрашувларининг чуқур ва кенг таҳлили мураббийлар учун жамоанинг кучли ва бироз оқсаётган жиҳатларини яққол билиб олиш, ҳар бир рақибга нисбатан алоҳида тактика тузиш, ўйинчиларнинг устун ва камчилик жиҳатларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш ишларида катта кўмак беради.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz