Қайднома

Қидирув

Мезбонлар тайёр

Мезбонлар тайёр

  06.04.2021 16:06
  0
  143
Мезбонлар тайёр

Евро-2020 ўйинларига мезбонлик қиладиган барча 12 шаҳар УЕФАга ҳеч бўлмаганда маълум миқдордаги мухлисларни қабул қилишга тайёрликларини маълум қилишди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, УЕФА президенти Александр Чеферин ушбу шаҳарларни огоҳлантирганди. Унга кўра, ҳар бир шаҳар 7 апрельга қадар тайёрлигини маълум қилиши лозим эди.

Евро-2020 аслида ўтган йилнинг ёзида ўтказилиши лозим эди. Бироқ коронавирус пандемияси сабабли турнир 2021 йилнинг ёзига кўчирилган. Чемпионатга Европанинг 12та шаҳри мезбонлик қилади ва ўйинлар 11 июндан 11 июлга қадар ўтказилади. Евро-2020га қуйидаги шаҳарлар мезбонлик қилади: Санкт-Петербург, Лондон, Мюнхен, Боку, Рим, Бухарест, Копенгаген, Амстердам, Бильбао, Глазго, Будапешт ва Дублин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz