Қайднома

Қидирув

Ёмон эмас...

Ёмон эмас...

  06.04.2021 19:32
  0
  231
Ёмон эмас...

Яқинда «Боруссия» (Дортмунд) ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг агенти Мино Райола «Барселона» билан мижозининг трансфери борасида музокара ўтказгани ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Унда айтилишича, Райола Каталония клубига ўзининг талабларини қўйган. Яъни у ўзи учун 20 миллион евро талаб қилган. Шунингдек, футболчининг отаси Альф-Инге Холанд ҳам 20 миллион оладиган бўлган. Эрлингнинг ўзига эса «Барса» йилига 30 миллион евро миқдорида маош бериши талаб қилинган. Бундан ташқари «Барселона» «Боруссия»га 120-180 миллион атрофида тўлаши ва Мессини жамоада олиб қолиши талаб қилинган.

Бу хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини билмаймиз. Чунки Райола бу хабарларни инкор этди. Жумладан у ўзининг «Твиттер»даги саҳифасига кичик видеоколлаж жойлаб, «Ёлғон хабарлар тез тарқалади» деб ёзиб қўйган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz