Қайднома

Қидирув

Флик «Бавария»ни тарк этиши мумкин...

Флик «Бавария»ни тарк этиши мумкин...

  07.04.2021 19:19
  0
  382
Флик «Бавария»ни тарк этиши мумкин...

«Бавария» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Мюнхен клубинининг спорт директори Хасан Салихамиджич билан зиддият туфайли клубни тарк этиши мумкин, деб хабар беради Bild нашри.

Манбанинг ёзишича, мураббий клуб раҳбарияти ҳимоячи Жером Боатенг билан шартномани янгиланмасликка қарор қилганидан жуда норози.

Бундан ташқари, Флик бу маълумот Чемпионлар Лигасининг чорак финалида ПСЖ билан ўйинлардан олдин маълум бўлганидан ғазабланди. Шу муносабат билан мураббий мавсум охирида клубни тарк этиш ҳақида ўйлаган.

56 ёшли Флик ўтган мавсумда «Бавария»ни бошқарган. Унинг мураббийлиги остида мюнхенликлар Германия чемпиони, Германия кубоги соҳиби бўлишди.

Халқаро майдонда эса Чемпионлар Лигаси, УEФА суперкубоги ҳамда Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида ғолиб чиқишди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz