Қайднома

Қидирув

Коутиньодан қутулиш керак...

Коутиньодан қутулиш керак...

  07.04.2021 22:22
  0
  249
Коутиньодан қутулиш керак...

«Барселона» «Ливерпуль»га бразилиялик ярим ҳимоячи Коутиньонинг трансфери учун 20 миллион евро бонус тўламаслиги мумкин.

Коутиньо клубда 100та ўйин ўтказса, «Барселона» инглиз клубига 20 миллион евро тўлаши керак. Айни пайтда бразилиялик 90та учрашув ўтказган.

Ёзда «Барселона» ярим ҳимоячини маошини пасайтириш ва трансферлар учун маблағ ишлаб олиш мақсадида уни сотиб юборишга ҳаракат қилади.

Коутиньо ҳозирда жароҳатини тикламоқда ва бу мавсумда майдонга тушмаслиги маълум бўлган.

Маълумот ўрнида, жорий мавсум 28 ёшли футболчи «Барселона» таркибида, барча турнирларда 14 ўйин ўтказди ва 3та гол уриб, 2та голли узатма амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz