Қайднома

Қидирув

Ройс 1-ўринга чиқиб олди

Ройс 1-ўринга чиқиб олди

  07.04.2021 23:23
  0
  220
Ройс 1-ўринга чиқиб олди

«Боруссия» Дортмунд ҳужумчиси Марко Ройс жамоа тарихида Чемпионлар лигасида энг кўп гол урган футболчига айланиб олди, деб хабар бермоқда Opta.

31 ёшли германиялик футболчи кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити»га (1:2) қарши ўйинда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. Шу тариқа у ўзининг ЕЧЛдаги голлари сонини 18 тага етказиб олди ва бу борада жамоанинг собиқ ҳужумчиси Роберт Левандовскига (17) тегишли рекордни йўққа чиқарди.

Марко Ройс «Боруссия» сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 39та баҳсда майдонга тушди ва 5та гол ҳамда 11та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Роберт Левандовски «Боруссия» сафида 2010-2014 йилларда ўйнаган. 32 ёшли польшалик футболчи 4 йил давомида 131та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 74та гол урган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz