Қайднома

Қидирув

Юрген Клоп: “«Реал»нинг имкониятини анча осонлаштирдик”

Юрген Клоп: “«Реал»нинг имкониятини анча осонлаштирдик”

  07.04.2021 16:45
  0
  131
Юрген Клоп: “«Реал»нинг имкониятини анча осонлаштирдик”

“Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клоп ЕЧЛ  чорак финал баҳслари доирасидан ўрин олган «Реал Мадрид»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ярим финалда ўйнашни хоҳласангиз, аввало бу ҳуқуқни қўлга киритиш керак бўлади. Жамоамиз бунга лойиқ ўйин кўрсатмади, айниқса, биринчи бўлимда. Шунчаки «Реал Мадрид»га муаммо туғдирадиган даражада яхши ўйнамадик. Афсуски, уларнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятини анча осонлаштирдик. Бундан кўпроғига лойиқ эмасдик, лекин иккинчи бўлимдаги гол ва ўйинимиз яхши чиқди. Хатолар эвазига «Реал»га тўпни бериб қўйганингизда, уларнинг тезлигидан ҳимоялана олмайсиз. Энг оддий вазиятларда тўпни йўқотиб қўйдик. Тўпга эгалик қилишда яхшироқ бўлишимиз керак”, деди мутахассис.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz