Қайднома

Қидирув

Санжар Турсунов: “Шонли тарих яратишни давом эттирмоқчимиз”

Санжар Турсунов: “Шонли тарих яратишни давом эттирмоқчимиз”

  07.04.2021 15:45
  0
  146
Санжар Турсунов: “Шонли тарих яратишни давом эттирмоқчимиз”

Мавсумни кетма-кет кучли жамоаларга қарши урашувлар билан бошлаган Олмалиқнинг АГМК жамоаси олдида энди янада жиддий синов турибди. Энди жамоа ҳалқаро майдонда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиши керак. Боз устига ўтган йил ўз тарихида илк бор мамлакат бронза медалларига эга чиққан жамоа ўз тарихини янада шонли ғалабалар билан бойитмоқчи. Буни биз билан кечган суҳбатда жамоа етакчиси Санжар Турсунов ҳам алоҳида таъкидади.

- Жамоангиз “Ал Гарафа”га қарши баҳс олдидан Суперлигада “Навбаҳор”га қарши қийин ўйинни ўтказди. Нима деб ўйлайсиз, мазкур учрашув муҳим баҳс одидан муносиб репетиция вазифасини ўтай олдими?

- “Навбаҳор”га қарши кечган учрашувни бўлажак баҳс олдидан ўтган репетиция демаган бўлардим. Чунки, бу  ўртоқлик ўйини эмас балки, Суперлига баҳслари доирасидан ўрин олган беллашув эди. Чемпионат баҳслари ва ОЧЛ ўйинлари эса биласиз, бошқа - бошқа ёндашувни талаб этадиган турнирлар саналади.

- “Ал Гарафа” қай даражада ўрганилди ва бўлажак баҳс олдидан қандай фикрдасиз?

- “Ал Гарафа” Қатарнинг ўртача жамоаларидан бири саналсада яхши шаклланган жамоа. Улар Қатар чемпионатининг биринчи даврасида кучли учликдан юрган бўлишса, ҳозир бироз қуйироққа тушиб қолишди. Аммо, мазкур ўйин битта учрашувдан иборат эканлигини инобатга олсак, бизни ниҳоятда қийин баҳс кутиб турибди.

- ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш катта мувафаққият аммо жамоангиз учун энг камида ОФК кубоги гуруҳ баҳслари кафолатлангани бўлажак ўйинга бўлган мотивациага таъсир қилмайдими?

- Биласиз, АГМК ҳали ОЧЛ баҳсларининг гуруҳ босқичида иштирок этмаган. Биз бўлажак учрашувда ғалаба қозониб клуб тарихига кирмоқчимиз. Ўтган йил Суперлигада учничи ўринни қайд этиб, клуб тарихида илк бор бронза медалларига эга чиқгандик. Биз бу юришни давом эттирмоқчимиз ва ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиб клубнинг шонли тарихи яратилишида ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз.

- Жорий йилги қуръага кўра АГМК дастлабки турларданоқ кучли рақибларга қарши майдонга тушмоқда. бу ҳам жамоа учун халқаро мусобақалар олдидан муносиб тайёргарлик кўриш ва камчиликларни чамалаб олиш учун имкон берган бўлса керак?

 - Жаоамиз учун дастлабки тўртта тур учрашуви яьни “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор” ва “Навбаҳор”га қарши ўйинлари жуда қийин ўтди. Мени ўйлашимча бу тўрт жамоа жорий йилги мавсумда чемпионлик ва кучли учликка кириш учун муносиб рақобат кўрсатишади. Четдан қараганда нисбатан қийинроқ кечиши мумкин бўлган ўйинлардан ўтиб олдик аммо олдинда баҳслар кўп ва бундан ҳам қийинроқ учрашувлар ўтказишимиз мумкин. Шунинг учун ҳар бир ўйинга бир ҳилда ёндашиб, бир хил тайёргарлик кўришимиз керак.

Хуршид Юсупов суҳбатлашди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz