Қайднома

Қидирув

Суперлига. "Пахтакор" VAR орқали белгиланган пенальти эвазига "Навбаҳор"ни таслим этди

Суперлига. "Пахтакор" VAR орқали белгиланган пенальти эвазига "Навбаҳор"ни таслим этди

  07.04.2021 20:42
  0
  253
Суперлига.

Ҳозиргина Суперлига 5-тур баҳслари доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” ҳамда “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги урашув якунига етди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалари майдон эгаларининг ташаббуси остида ўтган бўлсада кейинчалик, ҳавфли вазиятлар яратиш бўйича томонлар тенгма-тенг кўрсатгич қайд эта бошлашди. Ман шундай имкониятлардан бирида меҳмонлар ҳужумчиси Драган Черан “лочинлар” дарвозасини ишғол қилиб жамоасини танаффусга 1:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишини таъминлади.

Иккинчи бўлимни биринчисига қараганда фаолроқ бошлаган “Навбаҳор” вакиллари 71 дақиқада Соловёв, Голбан, Ғофуров, Исоқжонов комбинациасидан сўнг “Пахтакор” дарвозасини ишғол қилиб ҳисобдаги мувозанатни тиклашди. Гол муаллифи Ислом Исоқжонов. Мазкур голдан сўнг ҳам ўйинга ташриф буюрган кўп минг сонли ишқибозларга ғалаба тортиқ қилишни мақсад қилган майдон эгалари олдинга боришдан тўхташмади. Жумладан заҳирадан ўйинга қўшилган Забиҳилло Ўринбоевда ва Қувондиқ Рўзиевда гол киритиш учун улай вазиятлар юзага келди. “Пахтакор” эса асосан қарши ҳужумларга таяниб ўйин олиб борди ва кам сонли ҳужумларидан бирида Сардор Рашидов “Навбаҳор” жарима майдони ичида рақибга қарши баҳсда айёрлик ишлатиб майдонга қулади ва вазиятни VAR ёрдамида қайта – қайта кузатган урашув ҳаками “Пахтакор” фойдасига жуда шубҳали пенальти белгилади. Белгиланган пенальтини эса, Драган Черан голга айлантирди. Учрашувнниг қолган вақтида вазиятни ўнглашга “Навбаҳор”да на вақт ва на имкон етишмади якуний ҳисоб 1:2.

Coca Cola Суперлига. 5-тур
7 апрель, чоршанба
НАВБАҲОР – ПАХТАКОР - 1:2
Ҳакамлар
: Фирдавс Норсафаров, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Марат Исмоилов
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистентлари: Тимур Галеев, Зиёдулло Абдураҳмонов
VAR назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев
Оператор: Шерали Жаналиев
Техник мутахассис: Отабек Содиқов
Комиссар: Саид Шоҳруҳ

Гол: 41 - Драган Черан 0:1; 71 - Исломбек Исоқжонов 1:1; 90 - Драган Черан 1:2 

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Исломбек Исоқжонов, 17.Эҳсони Паншанбе(28.Никола Тасич,70), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 24.Даврон Ҳошимов, 67.Марко Путинчанин 88.Славиша Стоянович(70.Аббос Ғуломов, 57).
Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 8.Сардор Теляков, 18.Баҳром Абдураҳимов, 25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 95.Забиҳилло Ўринбоев.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 5.Анзур Исмоилов, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7.Сардор Рашидов, 8.Азизбек Турғунбоев(18.Ҳожимат Эркинов,46), 10.Драган Черан, 19.Шароф Муҳиддинов(14.Ҳумоюнмирзо Иминов,72), 21.Аброр Исмоилов, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов,  17.Шерзод Темиров,  28.Диёр Холматов, 88.Шаҳзод Азмиддинов.

Огоҳлантириш: Исоқжонов 22, Аъзамов 45+2, Аброр Исмоилов 69, Давронбек Хошимов 76, Голбан 81, Санжар Қувватов 90+5.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz