Суперлига 5-тур баҳслари доирасидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Питер Хюистра журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- "Навбаҳор" билан сафардаги ўйинларимиз доимо оғир ўтади. Намангандаги учрашувлар ҳиссиётларга бой тарзда кечади. Майдон ҳолати бироз ёмон бўлгани учун ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Лекин иккинчи бўлимда мухлислар мадади билан мезбонлар ўйинни кучайтириб, ҳисобни тенглаштиришди. Ҳакамнинг яққол пенальтини бермагани ҳайрон бўлгандим, барибир, VAR ёрдамида пенальти белгилади. Ўзбекистондаги фаолиятим давомида иккинчи марта Наманганда ғалаба қозондик.
Эрен Дердийок кичик жароҳати сабаб, қолаверса, Чемпионлар Лигаси ўйинига тайёргарлик кўриши сабабли бугун майдонга тушмади.
Чиндан ҳам кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Умуман олганда эса, шогирдларим бугун ёмон тўп суришмади. Хатоларни эса майдон сифатининг яхши эмаслиги билан изоҳлайман.
Ҳожимат Эркинов аллақачон бу мавсумда захирадан ўйинга тушиб ҳам кўп фойда келтирди. Бу мавсум кўплаб ёшларимиз бизга наф келтиришларига ишонаман. Нафақат ички чемпионат, балки Чемпионлар Лигасида ҳам уларнинг ёрдамига таянамиз.
Футболчиларнинг вақт чўзишга интилишларини ўзим ҳам ёқтирмайман. Бундай нарсаларга қаршиман.
Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот ҳизмати
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20