Қайднома

Қидирув

Виктор Жалилов: “Ютқаздикми, демак нимадир камлик қилди”

Виктор Жалилов: “Ютқаздикми, демак нимадир камлик қилди”

  07.04.2021 21:41
  0
  261
Виктор Жалилов: “Ютқаздикми, демак нимадир камлик қилди”

Суперлига 5-тур баҳслари доирасидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Виктор Жалилов қатнашиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Албатта, ўйин кескин кечди. Биз учун ҳам, рақиб учун ҳам. "Пахтакор"нинг таркиби анча шаклланганини барчамиз биламиз. Менимча, бугунги ўйин дурангга мос эди. Аммо мағлубиятга учрадик. Лекин бугун футболчиларимиз жуда яхши ўйин кўрсатишди. Гол ургандан кейин ҳам ҳимояга ётиб олишмади. Қолган воқеалар ҳақида гапирмайман.

Фарҳод Мираҳматов чап қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Давронбек Ҳошимов эса ўнгда ўйнайди. Ўнг қанот ҳимоячимиз Хушнуд Авилов жароҳат олди. Ҳужумчилар муаммоси эса фақат бизда эмас, бутун Ўзбекистон футболига тааллуқли. Бугунги кунда ўйин тақдирини ҳал қиладиган саноқли ҳужумчиларга эгамиз. Машғулотларда кимнинг қандай ҳолатда эканлигини кузатамиз, шунга қараб таркиб танлаймиз.

Ҳозир легионер ёки маҳаллий футболчини ажратмоқчи эмасман. У ёшми, ёши ўтиб қолганми, мен учун майдонга тушиб, "Навбаҳор" либосида яхши ўйин кўрсатиши муҳим. Машғулотларда ўзини кўрсатганлар ўйинга қўйилади. Исоқжонов кичик жароҳат олгани сабаб уни алмаштиришга мажбур бўлдим. Хуллас, футболчиларни ажратмоқчи эмасман.

Мағлубиятга учрадикми, демак бизга маҳорат, совуққонлик етишмади. Қайсидир паллада бизга омад етишмади. Ютқаздикми, демак нимадир камлик қилди. Камчиликларни муҳокама қиламиз. Футболчи алмаштириш ўйиннинг боришига қараб амалга оширилади. Шунга кўра, Тасични майдонга туширдик. Игорь Голбаннинг олдинда кўпроқ фойдаси тегишини инобатга олиб, уни олдинга ўтказиб, Путинчанинни орқароққа ўтказдик, - деди Виктор Жалилов.


Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот ҳизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz