Қайднома

Қидирув

Термамиз ФИФА рейтингида яна пастлади.

Термамиз ФИФА рейтингида яна пастлади.

  07.04.2021 22:00
  0
  273
Термамиз ФИФА рейтингида яна пастлади.

ФИФА миллий жамоаларнинг март ойи якунларига кўра янги рейтингини эълон қилди. 

Вадим Абрамов бошқарувидаги миллий жамоамиз март ойида Гана B (2:1) ва Ироқ миллий жамоасига қарши майдонга тушиб, Тошкентдаги ўйинда ироқликларга минимал ҳисобда мағлуб бўлганди. Гана билан баҳс ФИФА рейтингига таъсир қилмаса-да, Ироқдан учралган мағлубият Ўзбекистон миллий жамоасининг ФИФА рейтингида бир поғона пастлаб, 86-ўринга пастлашига сабаб бўлди. ЖЧ-2022 саралаш босқичидаги рақибимиз Саудия Арабистони эса 67-ўриндан 65-ўринга кўтарилган.

Миллий жамоамиз Осиёда Япония (28), Эрон (31), Жанубий Корея (39), Австралия (41), Қатар (58), Саудия Арабистони (65), Ироқ (68), БАА (73), Хитой (77), Сурия (79), Уммон (80) миллий жамоалардан кейин 12-ўринда бормоқда.

Умумий рейтингда пешқадамлар тўртлиги ўзгармаган - Бельгия, Франция, Бразилия ва Англия.

ФИФА рейтинги:
1. Бельгия – 1783 очко;
2. Франция – 1757;
3. Бразилия – 1742;
4. Англия – 1686;
5. Португалия – 1666;
6. Испания – 1648;
7. Италия – 1642;
8. Аргентина – 1641;
9. Уругвай – 1639;
10. Мексика – 1631;
...85. Ўзбекистон – 1283.


Манба: Tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz