Қайднома

Қидирув

Вернер – Шимолий Македония «фуқароси»

Вернер – Шимолий Македония «фуқароси»

  08.04.2021 12:12
  0
  281
Вернер – Шимолий Македония «фуқароси»

Шимолий Македония нашри Германия миллий жамоаси ва «Челси» клуби ҳужумчиси Тимо Вернерни мамлакат фуқароси мақоми билан «сийлади». Гап шундаки, футболчи ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Германия - Шимолий Македония учрашувида меҳмонлар жонига оро бўлди ва улар якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, катта сенсация қайд этишди.

Аниқроқ айтсак, Тимо Вернер Шимолий Македония термасига қарши кечган баҳсда ўта қулай вазиятдан гол уролмади. Тўғриси, унинг дарвозани нишонга олишидан ололмаслиги қийинроқ эди. Хуллас, охирги вақтларда сира омади чопмаётган Вернер вазиятни ақл бовар қилмас тарз­да кўкка совурди. Камига шундан кўп ўтмай, ўйиннинг 85-дақиқасида Элиф Элмас Македония термасининг 2-голини нишонлаб, чинакам сенсацияни расмийлаштирди. Vecer нашри эса, 1 апрель - ҳазил кунидан фойдаланиб, Вернерга омадсиз ҳаракати учун ўзгача миннатдорчилик тариқасида унга Шимолий Македония паспорти (фуқаролиги)ни «тақдим этди».

*** 25 ёшли Тимо Вернер жорий мавсум «Челси»нинг 40та ўйинида қатнашиб, атиги 10та гол урди.

*** Германия миллий жамоаси 2001 йилдан буён ЖЧ саралаш ўйинларида илк марта мағлубиятга учради. Бундестим ЖЧ квалификация турнирида охирги марта 2001 йили Англия термасига 1:5 ҳисобида ютқазган эди. Немислар ўша мағлубиятдан олдин эса, мундиал йўлида фақат Португалия термасидан енгилишган (1985 йили 0:1 ҳисобида).

*** Германия миллий жамоа­сининг мундиал саралашига боғлиқ 18та ўйинга тенг ғалабали одими ҳам узилди. Умуман олганда, немислар бош жамоаси квалификацион жараёнда қаторасига 35та учрашувдан буён ютқазмаётганди - 30та ғалаба ва 5та дуранг.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz