Қайднома

Қидирув

“Порту”га хатолари панд берди...

“Порту”га хатолари панд берди...

  08.04.2021 03:01
  0
  159
“Порту”га хатолари панд берди...

Шунақаси ҳам бўлиб туради - деярли бутун ўйин давомида португалияликлар ташаббусга эга бўлмаган эрсалар-да, ҳужумда рақибларига қараганда фаолроқ кўринишди.

Ўнлаб бурчак зарбаларига эга бўлишди, голли вазиятлар ҳам талайгина содир этилди. "Челси" эса одатдагидек тўпга эгалик қилиш ва комбинацион ўйинга урғу берди, аммо унчалик ҳам устунлиги кўринмади. Бироқ мезбонларнинг ҳимоядаги учта қўпол хатосидан иккитаси шафқатсиз жазоланди. Бирида Маунт Жоржиньонинг пасидан унумли фойдаланган бўлса, учрашув охирида Чиллуэл Коронанинг совғасини қабул қилди.

Меҳмонда ўтказилган ўйинда иккита гол фарқи билан қозонилган ғалаба - бу "Челси"нинг ярим финалга чиқиш учун имконияти катта эканлигини кўрсатади.

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси: Бен Чиллуэл

Ҳимояда яхши ўйнаган ва индивидуал маҳорат эвазига энг муҳим иккинчи голни урган "кўклар" вингери мазкур қарама-қаршиликда масалани ҳал қилди, десак муболаға бўлмайди. Демак, энг яхши бўлишга Чиллуэл кўпроқ муносиб эди.

Порту - Челси - 0:2 (0:1)

Бош ҳакам: Славко Винчич (Словения).

Голлар: Маунт (32), Чилуэлл (85).

Порту: Марчесин, Манафа (Франсишку Консейсау, 83), Сануси, Пепе, Мбемба, Корона, Отавио (Фабиу Виейра, 83), Марега (Тони Мартинес, 83), Урибе, Диас, Груйич.

Челси: Менди, Жеймс (Тиаго Силва, 80), Аспиликуэта, Кристенсен, Чилуэлл, Маунт (Канте, 80), Ковачич (Эмерсон, 90), Хавертц (Жиру, 65), Жоржиньо, Рюдигер, Вернер (Пулишич, 65).

Огоҳлантиришлар: Мбемба (63), Груйич (79, П.).

Жавоб ўйини: 14 апрель (чоршанба)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz