Қайднома

Қидирув

“Насаф”нинг ОФК кубоги гуруҳ босқичи ўйинлари тақвими

“Насаф”нинг ОФК кубоги гуруҳ босқичи ўйинлари тақвими

  08.04.2021 11:11
  0
  167
“Насаф”нинг ОФК кубоги гуруҳ босқичи ўйинлари тақвими

Кеча оқшом Олмалиқнинг АГМК жамоаси Қатарнинг "Ал Гарафа" клубини ОЧЛ саралашининг плей-офф баҳсида 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ босқичига йўл олди. Миржалол Қосимов шогирдлари бу ғалаба эвазига нафақат ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олди, балки ўтган мавсум Суперлигада кумуш медалини қўлга киритган "Насаф" клубининг ОФК кубогида иштирок этишига ҳам сабабчи бўлди.

Шундай қилиб, "Насаф" ОФК кубогининг янги мавсумида "F" гуруҳида ўйнайди. Ушбу "квартет"да "Насаф" (Ўзбекистон), "Олтин Аср" (Туркманистон), "Хўжанд" (Тожикистон) ва "Олой" (Қирғизистон) жамоалари жойлашди.

Гуруҳ ўйинлари 14-20 май кунлари марказлаштирилган ҳолда Тожикистонда ўтказилади. Қуйида тақвим билан танишасиз.

Маълумот учун, «Аждарлар» роппа-роса ўн йилдан сўнг яна ОФК кубогида иштирок этадиган бўлишди. Ёдингизда бўлса 2011 йил қаршиликлар ОФК кубогини қўлга киритишганди.

ОФК кубоги, "F" гуруҳи.

"Насаф" (Ўзбекистон)

"Олтин Аср» (Туркманистон)

"Хўжанд" (Тожикистон)

"Олой" (Қирғизистон).

1-тур, 14 май

"Насаф" - "Олой"

"Олтин Аср" - "Хўжанд"

2-тур, 17 май

"Олой" - "Олтин Аср"

"Хўжанд" - "Насаф"

3-тур, 20 май

"Насаф" - "Олтин Аср"

"Хўжанд" - "Олой".


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz