Қайднома

Қидирув

Суперлига 5-тур. “Металлург” – “Андижон”, превью

Суперлига 5-тур. “Металлург” – “Андижон”, превью

  08.04.2021 16:05
  0
  428
Суперлига 5-тур. “Металлург” – “Андижон”, превью

Бугун Суперлига 5-тур баҳслари доирасидан ўрин олган навбатдаги учрашувда Бекободнинг “Металлург” клуби ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилади.

“Андижон” жамоаси билан бекободликлар миллий чемпионатларимиз доирасида 38 бора тўқнаш келишган. Мазкур учрашувларнинг 15 тасида Тошкент вилояти вакилларининг қўли баланд келган бўлса, 11  та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. 12 та ўйин эса водийлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланган. “Металлург” рақиблари дарвозасига 63 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 55 гол ўтказиб юборган.

Ўзаро ўйинларда “Металлург”нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2015 йилги чемпионатда кузатилган бўлиб, ўшанда бекободликлар “Андижон”ни 5:1 ҳисобида доғда қолдирган. Андижонликларнинг йирик ғалабаси эса 4:1 кўринишини олган.

Мазкур жамоаларнинг ўтган мавсум Андижонда кечган учрашувида бекободликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, Бекободдаги ўйинда дуранг натижа қайд этилганди – 1:1. Водийдаги учрашувда ҳар иккала гол Станислав Андреев ҳисобига ёзилган. Бекободда эса 22-дақиқада Шаҳзодбек Убайдуллаев ҳисобни очган бўлса, учрашув тугашига икки дақиқа қолганда Дониёр Абдуманнопов андижонликларни мағлубиятдан қутқариб қолганди.

Ушбу жамоаларнинг Бекободда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувида қайд этилган натижалар:

30.09.2020  “Металлург” – “Андижон” – 1:1

11.08.2019  “Металлург” – “Андижон” – 0:2

10.06.2016  “Металлург” – “Андижон” – 3:1

23.05.2015  “Металлург” – “Андижон” – 5:1

01.06.2014  “Металлург” – “Андижон” – 3:2


Манба: "Металлург" матбуот ҳизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz