Қайднома

Қидирув

“Пахтакор”нинг ОЧЛдаги учинчи рақиби Ироқнинг

“Пахтакор”нинг ОЧЛдаги учинчи рақиби Ироқнинг

  08.04.2021 18:10
  0
  289
“Пахтакор”нинг ОЧЛдаги учинчи рақиби Ироқнинг

Осиё Чемпионлар Лигасида “Пахтакор” жойлашган гуруҳнинг барча иштирокчилари номи маълум бўлди.

Плей-офф ўйинида Ироқнинг "Эйр Форс" клуби Саудия Арабистонида "Ал Ваҳда"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, гуруҳ босқичига йўлланма олди. Шу тариқа “шер” лар гуруҳда Эрон, Ироқ ва БАА клублари билан тўқнаш келади.

"В" гуруҳи беллашувлари БААнинг Шаржа амирлигида жойлашган "Шаржа" стадионида ўтказилади. Гуруҳ ўйинлари 14-29 апрель кунлари бўлиб ўтади. “Пахтакор”нинг тўрт беллашуви маҳаллий вақт билан 19:00да, Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. "Шаржа" билан баҳслар эса Тошкент вақтига 23:00да старт олиши белгиланган.

14 апрель, 20:00

"Пахтакор" - "Трактор"

17 апрель, 20:00

"Эйр Форс" - "Пахтакор"

20 апрель, 23:00

"Шаржа" - "Пахтакор"

23 апрель, 23:00

"Пахтакор" - "Шаржа"

26 апрель, 20:00

"Пахтакор" - "Эйр Форс"

29 апрель, 20:00

"Трактор" - "Пахтакор"


Манба: pakhtakor_fc


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz