Қайднома

Қидирув

ОФК ВА САУДИЯ КОМПАНИЯСИ ҲАМКОР

ОФК ВА САУДИЯ КОМПАНИЯСИ ҲАМКОР

  09.04.2021 05:55
  0
  225
ОФК ВА САУДИЯ КОМПАНИЯСИ ҲАМКОР

ОФК Саудия Арабистонининг Saudi Sports Company компанияси билан мусобақаларни трансляция қилиш бўйича йирик шартнома тузди. 2021-2024 йилларга мўлжалланган келишувга кўра, Саудия Арабистони компанияси қитъа миқёсида терма жамоалар ва клублар ўртасида бўладиган расмий мусобақалар ўйинларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди. Расмий мусобақалар - бу Осиё кубоги ва ЖЧ саралаши, Хитойда бўлиб ўтадиган ОК-2023 финал босқчи ва ОЧЛ. ОФК бош котиби Дато Уиндсор Жон ҳамкорлик шартномасидан мамнун: «ОФК учун ажойиб келишув, зеро, Саудия Арабистони қитъада энг нуфузли футбол мамлакатларидан бири ҳисобланади. Эндиликда Саудияда миллионлаб мухлислар терма жамоалар ва клублар ўртасидаги ўйинларни бемалол кузатиш имконига эга бўлишади». Қўшимча қилиш керак, Саудия Арабистони Қироллиги футбол масаласида 2030 йилгача мўлжалланган ривожланиш дастурини ишлаб чиққан. Телевизион ҳуқуқларни сотиб олиш ҳам шу кенг миқёсли дастурнинг бир қисмидир.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz