Қайднома

Қидирув

Тақвимни қулайлаштириш имкони

Тақвимни қулайлаштириш имкони

  09.04.2021 09:39
  0
  248
Тақвимни қулайлаштириш имкони

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаевнинг маълумот беришича, ЖЧ-2022|ОК-2023 қўшма саралаши иккинчи босқичининг марказлаштирилган турнири тақвимини қулайлаштириш мумкин. Яъни ОФК маълум шартлар асосида терма жамоаларга шундай ҳуқуқ берган...

***

- Хитой ва Япония футбол ассоциациялари миллий жамоа маъмурияти қандай ишлаши кераклигини кўрсатиб қўйди. ОФК барча миллий федерацияларга ЖЧ-2022 саралаш турлари ўйинлари 3, 7, 11 ва 15 июнь кунларига режалаштирилган тақвим юборди. Шунинг баробарида барча мамлакатларга охирги турни 15 июндан кечиктирмаслик шарти билан ўйинлар тақвимини ўзгартириш имконияти берилди. Қаранг, Хитойда нима қилишди? Мамлакат миллий жамоаси «А» гуруҳида яна 4та ўйин ўтказиши керак. Яъни ОФК тақдим этган тақвимга кўра, 11 кун ичида 4та учрашув. Хитойликлар шуни инобатга олиб, Гуам термасига қарши баҳсни 7 июндан 30 майга кўчириш бўйича музокара бошлашди. Қолаверса, Филиппин термаси билан учрашувни 11 июндан 9 июнга суриш режалаштирилмоқда. Шундай тақдирда Хитой термаси нисбатан қулайроқ тақвимга эга бўлади:

30 май - Гуам термасига қарши

3 июнь - Мальдив ороллари термасига қарши

9 июнь - Филиппин термасига қарши

15 июнь - Сурия термасига қарши

Оддий айтганда, хитойликлар ихтиёрида асосий рақиб - Сурия термасига қарши ҳал қилувчи ўйингача 6 кун қолади. Сурияликлар эса ОФК тақвими бўйича ўйнашади:

7 июнь - Мальдив ороллари термасига қарши

11 июнь - Гуам термасига қарши

15 июнь - Хитой термасига қарши

Ўз майдонида ўйнаш устунлиги тақвим қулайлиги билан уйғун.

Худди шунга ўхшаш ҳолат Японияда ҳам бор. Японлар Мьянма термаси билан ўйинни 3 июндан 28 майга кўчиришди. «Самурайлар» Мўғулистон термасига қарши ўйинни ўтказиб бўлишди ва уларнинг тақвими энди шундай кўринишга эга:

28 май - Мьянма термасига қарши

7 июнь - Тожикистон термасига қарши

15 июнь - Қирғизистон термасига қарши

Мьянмаликлар устидан қозониладиган ғалаба японларга гуруҳда 1-ўрин ва учинчи босқичга муддатидан олдин чиқишни кафолатлайди.

Хитой тажрибаси ибратли ва у дейлик, БАА ёки Ж.Корея футбол ассоциациялари томонидан ҳам осонгина қўлланилиши мумкин.

***

- 7 апрель - ОФК учун тарихий кун. ОЧЛ қайтмоқда. Боз устига, 1та ўйиндан иборат қарама-қаршиликлар билан. Тўғри, шундан кейин мусобақа яна марказлашган форматга қайтади. Аммо саралашнинг 3та «плей-офф» учрашуви асл форматда ташкиллаштирилгани пандемия пайтида футбол учун катта ютуқдир. Қизиғи шундаки, хронология бўйича янги ОЧЛнинг биринчи учрашуви аввалги мавсум финалига мезбонлик қилган шаҳар - Дохада. Абу-Дабидаги баҳс эса «Ал-Гарафа» - АГМК ўйинидан 20 дақиқа кейин бошланади.

ОЧЛнинг янги мавсуми старт олаётган экан, клублар рейтингини эслаш жоиз. Зеро, жорий мавсум охирида юзага келадиган рейтинг 2023 йилги квоталар тақсимотини белгилаб беради. Бунда одатдагидек охирги 4 эмас, балки 3 мавсум натижалари ҳисобга олинади. Яъни 2020 йилги мавсум натижалари ҳисобга киритилмайди.

Ушбу жадвалда ОЧЛ ва ОФК кубоги саралаши «плей-офф» босқичида қатнашадиган клубларга иштирок учун очко берилган (ОЧЛда 0,3 ва ОФК кубогида 0,1 балл). Энди натижалар учун очко қўшилади (ОЧЛда ғалаба учун 0,3 ва дуранг учун 0,15 балл; ОФК кубогида ғалаба учун 0,1 ва дуранг учун 0,05 балл). Жадвалда фақат ОЧЛ «Ғарб» минтақаси мамлакатлари кўрсатилган.

Квоталар тақсимоти:

1-2-ўринлар - «3+1»

3-4-ўринлар - «2+2»

5-ўрин - «1+2»

6-ўрин - «1+1» ва ОФК кубоги гуруҳ босқчига 1та жой

7-10-ўринлар - «1+0»

11-12-ўринлар - «0+1»

Алишер Никимбаев, «Футболиум»


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz