Қайднома

Қидирув

Яна Месси ҳақида...

Яна Месси ҳақида...

  09.04.2021 12:42
  0
  551
Яна Месси ҳақида...

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг кейинги мавсумда қайси клубда ўйнаши ҳозирча маълум эмас. Жоан Лапорта «Барса» президенти лавозимини эгаллаганига ҳам бир ой бўлди, аммо менежер янги шартнома имзолаш борасида ҳали Месси ва унинг атрофидагилар билан боғланмади.

Маrса Каталония шаҳри наширларига таянган ҳолда, «Барселона» раҳбарияти аргентиналик футболчига таклиф тайёрлаш ҳақида ишламоқда. Лекин, Лапорта Лео учун катта маош бериш ҳақида ўйламаяпти.

«Барса» президенти «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» Мессини сотиб олиш ҳақидаги ғоясидан воз кечмаганлигини билади. Аввал хабар берганимиздек, инглиз клуби 33 ёшли футболчига «Барса»да қолишни истамаслигини айтса, Месси учун шартнома таклиф қилишга тайёр. Парижликлар ҳам Мессини таклиф қилиш вариантини рад этишмаяпти, аммо ҳозирда биринчи ўринда «ПСЖ» Килиан Мбаппе ва Неймар билан янги шартнома имзолаш ҳақида ўйламоқда.

Месси ҳозирги вазиятда хотиржамликни сақламоқда. У бор эътиборини келгуси ўйинларга қаратади ва «Барселона» билан чемпионат ва Испания кубогини ютишни истайди.

«Барса» ҳужумчиси ушбу мавсумда Ла Лиганинг 27та ўйинида 23та гол урди ва 8та голли пас берди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz