Қайднома

Қидирув

Суперлига 5-тур. “Сурхон” – “Локомотив” превью

Суперлига 5-тур. “Сурхон” – “Локомотив” превью

  09.04.2021 14:10
  0
  609
Суперлига 5-тур. “Сурхон” – “Локомотив” превью

Бугун Суперлиганинг 5-тур учрашувлари давом эттирилади. Жумладан,  Термизда «Локомотив» клуби «Сурхон» жамоаси меҳмони бўлади. Турнир жадвалида «Сурхон» 4 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. Бу жамоа тўртта ўйиндан биттасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнади ва икки бор мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 3-4.

«Сурхон» клуби мавсумни ўз майдонида «Металлург»га қарши баҳс билан бошлаб 1:0 ҳисобида зафар қучди. Сўнгра жамоа сафарда «Андижон»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, Термизда «Қўқон-1912» билан 1:1 ўйнади. Ўтган тур эса термизликлар ғалаба қозонишлари мумкин бўлган баҳсда «Сўғдиёна»га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

«Локомотив» эса ушбу чемпионатни қаторасига иккита мағлубият билан бошлади. «Темирйўлчилар» дастлаб сафарда АГМК ва уйда «Навбаҳор»га имкониятни бой беришди. Охирги иккита ўйин эса дуранг натижа билан якун топди. «Локо» ҳозирда 2 очко билан 13-ўринда боряпти. Тўплар нисбати 5-7.

Мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинларига тўхталадиган бўлсак жамоалар шу кунгача чемпионат тарихида 6 бор тўқнаш келишган. Ортда қолган учрашувларда “Локомотив” 2 бор ғалаба нашидасини сурган бўлса, қолган тўртта учрашув дуранг билан якунига етган. Бугунги учрашув мезбонлари “Сурхон” клуби хали “темирйўлчилар”ни мағлибиятга урата олишмаган. Тошкентликлар мазкур рақибга қарши қўлга киритилган ғалабаларнинг биттасида йирик 5:1 ҳисобида зафар қучганини қўшимча қилиш жоиз. Тўплар нисбатининиг умумий кўриниши эса 4 га 9 “Локо” фойдасига.

Cоcа Cола Суперлигаси. 5-тур

«Сурхон» - «Локомотив»

Бош ҳакам: Акобир Шукруллаев

Қанот ҳакамлари: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов.

Захира ҳаками: Виктор Григорев.

Назоратчи: Арслон Ҳотамов

Комиссар: Ўнгар Жалимов

"Локомотив" ва ПФЛ маълумотларидан ҳам фойдаланилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz