Қайднома

Қидирув

Микаэл Секейра: «3 ойлик меҳнат самараси энди кўрина бошлади»

Микаэл Секейра: «3 ойлик меҳнат самараси энди кўрина бошлади»

  09.04.2021 21:10
  0
  621
Микаэл Секейра: «3 ойлик меҳнат самараси энди кўрина бошлади»

Суперлиганинг 5-турида «Сурхон»га қарши ўйинда қўлга киритилган ғалабадан кейин «Локомотив» бош мураббийи Микаэл Секейра ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи бўлимда ўйин зўр бўлди. Бўлим давомида футболчилар ўз вазифаларини яхши бажаришди. Дастлабки таймдаёқ икки ёки учта гол уришимиз ҳам мумкин эди. Ушбу мавсумда ҳали ғалабага эришмаганимиз учун футболчилар иккинчи бўлимда бироз асабийлашишни бошлади. Ўз навбатида «Сурхон» жамоасида ҳам яхши вазиятлар бўлганини айтиб ўтиш керак.

Футболчиларимни табриклайман. Бугун «Локомотив»га келганимга 3 ой бўлди. Илк кунданоқ футболчилар жуда қаттиқ тер тўкишганди ва уларнинг меваси бугун кўрина бошланди.

«Сурхон» футболчилари ва мураббийига ҳам раҳмат айтиб қўяман. Рақибларда яхши вазиятлар юзага келди. Бу биз учун дарс бўлди ва буни кўриб чиқамиз.

Шунингдек, «Сурхон» жамоаси мухлисларига ҳам раҳмат айтаман. Улар ҳақиқий футбол атмосферасини яратиб беришди. Барчага омад тилайман. Биз эса навбатдаги муҳим ўйинга тайёргарликни бошлаймиз, - деди мутахассис.

"Локомотив" матбуот хизмати.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz