Қайднома

Қидирув

Ҳамма гол – она хотирасига

Ҳамма гол – она хотирасига

  10.04.2021 05:25
  0
  284
Ҳамма гол – она хотирасига

«Лестер» Англия кубоги доирасидаги «Манчестер Юнайтед» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди, Келечи Ихеаначо эса энг фаол тўп сурганлардан бири бўлди. Қуйидаги мақолада мазкур учрашув қаҳрамони ҳақида сўз юритилади. Март ойида Ихеаначо 4та ўйин-да қатнашди. Унинг мазкур учрашувлардаги кўрсаткичларига эътибор беринг:

*** «Бернли»га қарши баҳс (АПЛ, 1:1) - гол.

*** «Брайтон»га қарши баҳс (АПЛ, 2:1) - гол.

*** «Шеффилд»га қарши баҳс (АПЛ, 5:0) - «хет-трик».

*** «МЮ»га қарши баҳс (АК, 3:1) - «дубль».

Ихеаначо ҳозир 24 ёшда. 2017 йили 27,7 млн. евро эвазига «Манчестер Сити»дан «Лестер»га ўтган. АПЛ мавсумидаги энг яхши сермаҳсулликни «шаҳарликлар» сафида ўйнаган кезлари амалга оширган (мавсум-2015|2016да 8та гол), энди ушбу кўрсаткични такрорлашга яқин турибди (айни пайт Премьер-лигада 6та тўп киритган).

Келечи мавсум бошидаёқ бу йил унинг учун алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаганди: голлари сонини оширса - «Лестер»да қолади, акс ҳолда - фаолиятини бош­қа жамоада давом эттириш вариантини кўриб чиқишга мажбур бўлади.

Ҳозир унинг формаси маромида. «Шеффилд» билан ўйинда «хет-трик» қайд этиши эса Буюк Британиядаги Оналар кунига тўғри келди. Ушбу воқеа шахсий ҳаётига чамбарчас боғлиқ эди. Ихеаначо ҳар доим онасини илҳом манбаи сифатида эътироф этган. Тақдир тақозоси билан волидаси Келечи 14 ёшлигида касаллик туфайли вафот этган. Эндиликда қаҳрамонимиз ҳар бир голини онасининг хотирасига бағишлашга одатланган.

«Шеффилд»га қарши баҳсдаги учта голидан сўнг у шундай деди: «Яна икки акам ва опам бор, улар Нигерияда яшашади. Нима қилаётган бўлсам, барчасини оилам ва онам хотирасига атайман. Менинг кучим шунда. Айниқса, онамни ёдга олишим ҳеч қачон енгилмаслик, қийинчиликларга бардош беришда асқотади. Онамнинг ўлимидан кейин отам футболни ташлаб, таълим олишимни истади. Мактабимиз билан бутун мамлакат бўйлаб саёҳат уюштириб юрганимизда, у орзумнинг амалга ошишига йўл қўйиб берди. Қаерда туғилганим, ота-онамнинг келажагим йўлида қўшган ҳиссаларини ҳеч қачон унутмайман».

«Лестер» устози Брендан Рожерс ҳам шогирдининг голларига юқори баҳо беради: «Барчамиз уни қўллаб-қувватлаймиз, буни Келечининг ўзи ҳам билади. У ажойиб йигит, ҳамиша юзида табассум билан тўп суради. Ихеаначонинг фойдаси катта. У бизга керак».

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz