Қайднома

Қидирув

«Шабоб Ал Аҳли»: Машарипов, Ҳамробеков ва Ғаниевлар БАА кубоги соҳиби!

«Шабоб Ал Аҳли»: Машарипов, Ҳамробеков ва Ғаниевлар БАА кубоги соҳиби!

  10.04.2021 06:01
  0
  192
«Шабоб Ал Аҳли»: Машарипов, Ҳамробеков ва Ғаниевлар БАА кубоги соҳиби!

БАА Лига кубоги финали доирасидаги «Шабоб Ал Аҳли» - «Ан Наср» жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди.

Учрашувда асосий таркибда майдонга тушган Жалолиддин Машарипов тўлиқ ўйин давомида тўп суриб, пенальтилар сериясида жамоасига кубокни келтирди.

Ўйин давомида ҳисоб очилмагач, пенальтилар сериясида жамоасининг 5-зарбасини «Паненка услуби»да йўллаган ўзбекистонлик яримҳимоячи «Шабоб Ал Аҳли»га ғалаба келтирган зарба муаллифига айланди. Рақиб жамоанинг сўнгги зарбаси ноаниқ чиқли. Якунда Машарипов клуби сафидаги дастлабки совринни боши узра кўтарди.
Қайд этиш керак, Жалолиддин Машарипов учрашувда тўлиқ ҳаракат қилиб, пенальтилар сериясида гол урган бўлса, Одил Ҳамробеков майдонга туширилмади. Азиз Ғаниев эса жароҳат туфайли "кичик танаффусда". Шундай бўлсада, ҳар учала ҳамюртларимиз тақдирлаш маросимида ҳатнашишди.

БАА лига кубоги. Финал. 
«Шабоб Ал Аҳли» - «Ан Наср» - 0:0. Пенальтилар серияси - 5:4
«Шабоб Ал-Аҳли»: Мажид Носир, Волид Аббос (Юсуф Жобир, 56), Абдулазиз Ҳусайн, Муҳаммад Марзуқ, Ҳамдан ал-Камоли, Карлос Эдуардо, Мажид Ҳассан, Федерико Картабия (Абдулазиз Санқур, 87), Абдуллоҳ ал-Нақби (Муҳаммад Жума, 69), Жалолиддин Машарипов, Игорь Жезус.
Четлатишлар: Марзуқ (82) - Глабер (36).


Манба: tribuna.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz