Қайднома

Қидирув

”Навбаҳор” ПФК. Тартиббузарларга интизомий жазо қўлланилди

”Навбаҳор” ПФК. Тартиббузарларга интизомий жазо қўлланилди

  10.04.2021 10:29
  0
  247
”Навбаҳор” ПФК. Тартиббузарларга интизомий жазо қўлланилди

Хабарингиз бор, 7 апрель куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказилган, Coca Cola Суперлига 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” (1:2) учрашувидан сўнг, “Навбаҳор” клубининг айрим вакиллари ва баъзи мухлислар ўз ҳиссиётларини жиловлай олмай, тартибсизликка йўл қўйишди.

9 апрель куни “Навбаҳор” ПФКда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиб,  унда клуб раҳбарияти, ходимлари, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штаби вакиллари ҳамда жамоа мухлислари етакчилари иштирок  этишди. Йиғилишда “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйини ва ўша учрашувдан сўнг юзага келган ҳолат муҳокама этилди ҳамда клуб раҳбарияти томонидан тартиббузарларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди. 

Йиғилиш давомида ”Навбаҳор” ПФК томонидан  келгусидаги футбол баҳсларида маданият ва ўзаро ҳурматга амал қилиш, шу каби жиҳатларни жамоа вакиллари ҳамда мухлисларида шакллантириш борасидаги ишларни амалга ошириш талаби қўйилди.

“Навбаҳор” футбол клуби жамоа мухлисларига миннатдорчилик, ҳурмат ва эҳтиром билдирган ҳолда, Наманганда ўтказиладиган футбол ўйинларида барчани ҳамжиҳат бўлишга чорлаб, вилоятга ташриф буюрадиган меҳмонларнинг ташрифларидан фақатгина ижобий таассуротлар қолишини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қолади, - дейилади клуб баёнотида.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz