Қайднома

Қидирув

Александр Хомяков: "Биринчи голдан кейин Ашурматов билан гаплашишга ҳаракат қилдик"

Александр Хомяков: "Биринчи голдан кейин Ашурматов билан гаплашишга ҳаракат қилдик"

  10.04.2021 11:40
  0
  161
Александр Хомяков:

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.

"Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Афсуски, рақиб урган биринчи голдан кейин режаларимизни ўзгартириб юборди. Ҳаттоки мен захира ўриндиғидан гол бўлмаганини кўргандим. Ҳисобда ортда бораётганимизда ўйламай ҳужумга ўтавердик. "Қўқон-1912" кўпчилик бўлиб ҳимояланди.

Ҳужумчиларимиз яратилган вазиятларда гол уришлари керак. Уильямс ўтган тур захирадан майдонга тушганди, бугун асосий таркибда туширдик. Умуман олганда йигитларга эътирозим йўқ. Ҳаводаги курашларни рақиб ютаверди. Биз эса қайтарилган тўпларни эгаллашга уринишимиз керак эди.

Ҳозир нима истасак гапиришимиз мумкин, биринчи гол бизни синдирди ва бошқа нарса. Аммо буларнинг барчаси баҳона бўлади. 3 очкони бой бердик, олдинга интилишда давом этамиз.

Рақиб қарши ҳужум тактикасини танлади, шу боис узоқдан зарба беришдан маъно йўқ эди. Яратган вазиятларда омадимиз келмади.

Биринчи голдан кейин Ашурматов билан гаплашишга ҳаракат қилдик. Ҳозир уни ўрнига ўзимни қўйишим қийин. Уни айбламайман. Аслида гол бўлганидан кейин ўйинни тез бошлаш эмас, вазиятга ойдинлик киритиш керак эди деб ўйлайман. Балки тепадан кимдир бош ҳакамга айтиши керакмиди. Ашурматовни айбдор деб ҳисобламайман, у ҳам мураббий. Унга очколар зарур. Афсуски ҳозир бир вақтлардаги фейр плейлар йўқ бўлиб кетган", - дейди Хомяков.


Манба: "Машъал" матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz