Қайднома

Қидирув

УСТОЗ - ЗАЙНИДДИН ЗИДАН

УСТОЗ - ЗАЙНИДДИН ЗИДАН

  12.04.2021 08:08
  0
  656
УСТОЗ - ЗАЙНИДДИН ЗИДАН

Мухлисларнинг истаги,

Ҳеч кетмагин Мадриддан.

Сен «Реал»нинг юраги, 

Устоз - Зайниддин Зидан.

 

Беш ўғлинг бор баркамол,

Истеъдодинг безавол.

Уйнагансан сен ҳалол,

Устоз - Зайниддин Зидан.

 

«Реалчилар» тилаги,

Ҳали кўпдир керагинг.

Ишонмасанг сўрагин,

Устоз Зайниддин Зидан.

Бири бўлмаса, бири,

Шудир ҳаётнинг сири.

Ғалабалар кўп ҳали,

Устоз - Зайниддин Зидан.

 

«Барса»ни қилиб таъқиб,

Ла Лигада сен ғолиб.

Машҳурсан калла қоқиб,

Устоз - Зайниддин Зидан.

 

Бир кун бориб кўрамиз,

Сен билан танишамиз.

Футболдан гаплашамиз,

Устоз - Зайниддин Зидан.

Илтимосим рад этма,

Бизларни ташлаб кетма.

«Реал»ни хароб этма,

Устоз - Зайниддин Зидан.

 

«Барса»га ютқазмагин,

Бизларни ҳам ўйлагин.

Роналдуни қайтаргин,

Устоз - Зайниддин Зидан.

 

«Барсачилар» кулади,

Буни ҳамма билади.

Сен кетсанг не булади?

Устоз - Зайниддин Зидан.

 

Лука Модрич ҳурмати,

Марселонинг иззати,

Марҳабо муҳаббати,

Кетма, Зайниддин Зидан!

-------------------------------------

Марҳабо САФОЕВА, Чуст тумани

 

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz