Қайднома

Қидирув

Овчи "шер" Златан футболдан четлатилиши мумкин...

Овчи "шер" Златан футболдан четлатилиши мумкин...

  16.04.2021 02:30
  0
  314
Овчи

Швециянинг Expressen газетаси Африкадаги ёввойи ҳайвонларни овлаш кўлами бўйича тадқиқот ўтказди. Нашр сўнгги йилларда овга чиққан 82 нафар шведлар фаолиятини текширди. Мазкур рўйхатда Златан Ибрагимович ҳам бор.

Маълум бўлишича, 2011 йили Златан Жанубий Африкага парвоз уюштирган, у ердагилар бир йилдан кўпроқ вақт давомида швециялик ҳужумчи учун бир шерни қафасда сақлашган. Ибрагимович жониворни овлаб, унинг териси, бош суяги ва жағини Мальмедаги уйига олиб кетиши учун шерни қафасдан қўйиб юборишган. Expressen ушбу масалада Златандан изоҳ олишга интилиб, ҳеч қандай жавоб ололмади.

Овнинг бу тури қонуний, бироқ Африкада браконьерликка қарши курашувчи ташкилотларга асос солинмоқда. Ов ташкилотчиси бу фаолияти қонунга хилоф эмаслигини билдириб, бундай қилишга тўлиқ ҳақли эканлигини таъкидлаган.

Златаннинг овга қизиқиши янгилик эмас. Ҳайвон ва балиқ ови учун Швецияда алоҳида орол ҳам сотиб олган. Бир сафар Ибрагимович йирик буғуни отиб ўлдирганда, маҳаллий жониворлар ҳимоячилари уни танқид қилишганди. Бироқ футболчи бир факт билан барча айбловлардан қутулди - унинг мазкур фаолият учун лицензияси бор.

Златан интервьюларида ҳам шер тимсолини тез-тез тилга олиб, ўзини ушбу жониворга қиёслайди. Мисол учун, 2017 йили, «Манчестер Юнайтед» сафида ўтказган ўйинидан сўнг шундай деганди: «Мен одам эмас, шерман». Орадан тўрт йил ўтиб, бошқачароқ фикр билдирди: «Арслонни қўлга ўргатиш мумкин, Златанни эса йўқ, ахир у - мутлақо бошқа жонивордир».

Бу борада уни тўхтатиб бўлмайди. Ибрагимовичнинг мазкур мавзудаги сўзларига эътибор беринг:

*** «Шерлар ўзларини одамлар билан солиштиришмайди».

*** «Ўзимни шердек ҳис қиляпман. Мен шер бўлишни хоҳламайман, ахир шундоқ ҳам шерман».

*** «Шерларнинг тузалиш жараёни одамларникидан фарқланади».

*** «Дунё хавотир олмасин. Шер овни ўтказиб юбормайди».

***
Айтганча, «Милан» ва Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович ФИФА ва УЕФА томонидан белгиланган қоидаларни бузгани учун узоқ муддатга футболдан четлатилиши мумкин.

Қайд этилишича, 39 ёшли футболчи 2018 йилдан бери Bethard букмекерлик идорасининг 10 фоиз улушига эгалик қилади. У тўлиқ ўзига тегишли бўлган Unknown AB фирмаси орқали компания ҳуқуқларига эгалик қилиб келгани айтилмоқда.

ФИФА ва УЕФА қоидаларига бўйича агар маълум футболчи букмекерлик идораларига алоқаси бўлса, ўйинчи ташкилотлар номидаги мусобақаларда иштирок эта олмайди. Ибрагимович «Милан» сафида Европа Лигасида ўйнаганида ва ЖЧ—2022 саралаши доирасидаги учрашувларда Швецияга терма жамоасига қайтганида ушбу қоидани бузган.

Bethard’дагилар Ибрагимовичнинг ҳамон компанияда ўз улушига эгалик қилишини тасдиқлаган.

Регламентни бузгани учун форвард 100 минг еврогача жаримага тортилиши ва 3 йилгача футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилиши мумкин.

Қайд этиш жоиз, Bethard Швеция терма жамоасининг Грузия ва Косовога қарши Ибрагимович иштирок этган ўйинларига «ставка»ларни таклиф қилган. Шунингдек, Bethard’да мунтазам равишда А Серия ўйинларига ҳам пул тикиш мумкин. Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида Швеция футбол федерацияси ҳам бир неча йиллардан буён хабардор.

ФИФА ва УЕФАнинг вазиятга изоҳ беришдан бош тортгани айтилмоқда.

Златан Ибрагимович Италия чемпионатининг 2020/21 йилги мавсумида 17 ўйин ўтказиб, 15 та гол ва 2 та ассистга муаллифлик қилди.

 

Х.ЮСУПОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz