Қайднома

Қидирув

ОЧЛ, 1-тур: Турнир дебютанти 3 карра чемпион билан унинг майдонида дуранг ўйнади...Қойил!

ОЧЛ, 1-тур: Турнир дебютанти 3 карра чемпион билан унинг майдонида дуранг ўйнади...Қойил!

  16.04.2021 04:54
  0
  530
ОЧЛ, 1-тур: Турнир дебютанти 3 карра чемпион билан унинг майдонида дуранг ўйнади...Қойил!

Пайшанба оқшомида Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 1-тур баҳслари якунига етди. Хусусан, саралашдан муваффақиятли ўтган ҳамюртларимиз- олмалиқликлар ҳам гуруҳ босқисидаги 1-"жанг"ни ўтказишди. айтиш жоизки, турнир дебютанти учун 3-карра чемпион (1991/1992, 1999/2000, 2019) билан унинг майдонида дуранг натижа қайд этиш таҳсинларга сазовордир. 

Жанговор дуранг натижа қайд этилган ушбьу ўйинда Зафар Полвонов ва Санжар Шоаҳмедовнинг голларига Сардор Раҳмонов (автогол) ҳамда Лусиано Вьетто жавоб беришди. 

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Тожикистон чемпиони «Истиқлол» БААнинг «Шабоб Ал Аҳли» клуби билан баҳс юритди. Беллашувда ҳисоб очилмади. Дубайликлар сафида ўзбекистонлик яримҳимоячилардан Жалолиддин Машарипов дисквалификация туфайли майдонга тушмаган бўлса, Одил Ҳамробеков қайдномага киритилмади. 

ОЧЛ, гуруҳ босқичи.

"A" гуруҳи, 1-тур.

15 апрель, пайшанба.

"Ал Ҳилол" - АГМК 2:2

Ар-Риёд, "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадиони.

Ҳакамлар: 
Рюжи Сато, Хироши Ямаучи, Жун Михара (Япония), Али Ҳасан Абдулнаби (Баҳрайн).

Комиссар: Башир Абдул Холиқ (Ливан).

Голлар: Зафар Полвонов (11, 0:1), Сардор Раҳмонов (27-автогол, 1:1), Лусиано Вьетто (36, 2:1), Санжар Шоаҳмедов (70, 2:2).

"Ал Ҳилол": 1.Абдуллоҳ Ал Майюф, 2.Муҳаммад Ал Бурайк, 5.Али Хади Ал Булайҳи, 8.Абдуллоҳ Отайф, 10.Лусиано Вьетто (26.Фаваз Ал Тераис, 63), 12.Ёсир Ал Шаҳрони, 18.Бафетимби Гомис, 19.Андре Карильо (16.Носир Ал Давсари, 75), 20.Жанг Хюн Су, 27.Хатан Бахбри (11.Солиҳ Ал Шеҳри, 75), 28.Муҳаммад Канно.
Захира: 31.Хабиб Ал Ватян, 32.Мутеб Ал Муфарриж, 22.Амир Курди, 23.Мадаллаҳ Ал Олаян, 55.Ҳамад Ал Абдан, 70.Муҳаммад Жаҳфали.

АГМК: 35.Валижон Раҳимов - 77.Дилшод Аҳмадалиев (20.Мирғиёс Сулаймонов, 86), 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 4.Миржамол Қосимов (22.Санжар Шоаҳмедов, 62), 17.Санжар Турсунов (5.Дилшод Жўраев, 86) - 11.Мурод Тошматов (94.Элвин Фортес, 62), 9.Зафар Полвонов, 10.Ҳусниддин Ғофуров (28.Шоҳруҳ Гадоев, 41).
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 32.Суҳроб Султонов - 15.Аббос Отахонов, 21.Санжар Жумабоев, 29.Владимир Козак, 

Истиқлол — Шабоб Ал Аҳли 0:0


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz