Қайднома

Қидирув

Ҳар соҳадан бир шингил...

Ҳар соҳадан бир шингил...

  17.04.2021 08:18
  0
  715
Ҳар соҳадан бир шингил...

«Футболиум» канали муаллифи Алишер Никимбаев ўз одатига мувофиқ, турли мавзуларга дахлдор янгиликларни ўқувчилар билан баҳам кўрмоқда. таниқли мутахассис охирги чиқишларида ҳам Осиё футболидаги воқеликларга алоҳида тўхталди.

***

- Май - июнь ойлари яқинлашгани сари Туркманистон жамоаларининг ОФК кубоги ва ЖЧ-2022|ОК-2023 қўшма саралаш босқичидаги тақдири нима бўлишига оид саволлар шунча кўпаймоқда. Туркманистондаги манбаларнинг тасдиқлашича, мамлакатга кириш ва чиқиш ҳуқуқига фақат шартнома асосида ишлайдиган Туркия фуқаролари эгалар. Туркманистон фуқароларига эса четга чиқиш ва ортга қайтиш тақиқланади. Агар «Олтин Аср» ва «Ахал» клублари мос равишда Душанбе ҳамда Бишкекка бориш йўлини тополмаса, унда ОФК кубоги «Е» гуруҳида 2та, «Ғ»да эса 3та жамоа қолади. Эслатма, бу гуруҳларда кейинги раунднинг 1тадан йўлланмаси ўйналади. Жаҳон чемпионати саралаш турнирига келсак, Туркманистон миллий жамоаси «Н» гуруҳи доирасида қолган 3та ўйинда Жанубий Корея, Ливан ва КХДР термаларига қарши майдонга тушиши керак. Агар туркманлар марказлашган турнирга чиқолмасалар, уларга мағлубият ёзилади. Дарвоқе, яқинда КХДР делегациясининг Токио Олимпиадасида қатнашолмаслиги эълон қилинди ва табиий савол туғилди: агар мамлакатнинг футбол термаси ЖЧ саралаши ўтадиган Сеулга бормаса, нима бўлади? Унда КХДР - Туркманистон ўйини учун ҳар икки томонга мағлубият ёзилади.

***

- Айтгишларича, Фарғонанинг «Истиқлол» клуби фаолиятини тўхтатмоқда, барибир. Бу жамоа ўтган йили бир марта Про лига ўйинларидан олинганди, фақат клуб вилоят ҳокими аралашуви билан қутқариб қолинди. Кўринишидан, бу сафар якуний қарор чиқарилди, шекилли. Хусусий клуб тақдири шу, айтишларича, унинг эгалари шунчаки, пул сарфлашдан чарчашди. «Истиқлол» биринчиси ҳам, охиргиси ҳам эмас. Футбол бизнес-тизими ўрнатилмагунича хусусий клублар барқарорликка эришолмайди.

***

- Мана, ОЧЛнинг янги мавсуми бошланмоқда, ҳозирча фақат «Ғарб»да. «Шарқ» минтақаси ўйинлари эса, июнь - июль ойларига қолдирилган. Аммо «Ғарб»да ҳам аввал бўлгани каби ҳаммаси аниқ эмас. Ҳа, ўйинлар ўтказилади, иштирокчи жамоалар ва ҳакамлар Саудия Арабистони, БАА ҳамда Ҳиндистонга этиб боришди. Аммо айни пайт фақат Саудия Арабистони, Ўзбекистон ва Тожикистон томони ўйинлар трансляция қилиш ҳуқуқи бўйича бир тўхтамга келди. Минтақанинг қолган мамлакатлари, жумладан, 1тадан тгуруҳ ўйинларига мезбонлик қилувчи Ҳиндистон ва БАА, мос равишда 4та ва 3та клуби бор Эрон ва Қатарда ўйинлар трансляцияси масаласи очиқ. Сотувчи (ОФК) ва харидор (маҳаллий телеканаллар) ўртасида «ким биринчи бўлиб садо беради» ўйини кетмоқда, гўё. Табиийки, телеканаллар нархни пасайтиришдан, ОФК эса жамоатчилик фикри босимидан умидвор. 

***

- Одил Аҳмедов Хитой Суперлигаси иштирокчиси «Цанжоу Майти Лайонс» (Cangzhou Mighty Lions F.C.) клуби билан шартнома тузди.

***

- Аёллар ўртасидаги олимпия саралаш босқичи якунланди. Хитойда Осиё миқёсидаги «плей-офф» босқичи доирасида мезбонлар ва Жанубий Корея термаси ўртасида жавоб учрашуви ўтказилди. Биринчи ўйинда хитойликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Бу сафар 90 дақиқадан сўнг яна шу ҳисоб қайд этилди, яна меҳмонлар фойдасига. Яъни кореялик аёллар устун келдилар. Натижада қўшимча бўлимлар белгиланди ва бунда хитойлик аёллар ҳисобни тенглаштирдилар. 2:2 ҳисоби охир-оқибат, уларни Олимпиада сари етаклади. Демак, Токио Олимпиадасида ОФК шарафини мезбонлардан ташқари, Австралия ва Хитой аёллар термалари ҳимоя қилади.

Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz