Қайднома

Қидирув

Олтин медаль тоқ! (мухлислар нидоси)

Олтин медаль тоқ! (мухлислар нидоси)

  18.04.2021 08:18
  0
  749
Олтин медаль тоқ! (мухлислар нидоси)

Чин дилдан севамиз жон «Сўғдиёна»,

Яшаймиз, меҳрингга меҳримиз улаб.

Сен малаксан, гуё, бизлар юрибмиз,

Ошиқлар сингари кокилинг силаб.

            Стадион биз учун тўйлар маскани,

            Қоматинг кўринса яшил майдонда.

            Ғалаба қўшиғи янграсин деймиз,

            Жиззах эмас, ҳаттоки, азим Қўқонда.

«Сурхон»нинг бўйидан роҳатланиб қайт,

«Қизилқум» бағрига дадил қадам бос.

«Аждарлар» домига дучор бўлмаслик,

Сен каби шиддаткор «бўрилар»га хос.

            «Кончилар» уйига ёқиб шамчироқ,

            «Турон»дек тойчоққа чопишни ўргат.

            «Қалдирғоч» парвозин, «лочин» ғайратин,

            Пастлатиб қўй, майли, келганда фурсат.

«Локо»нинг белида дармони йўқдек,

«Андижон» сафари бой эмас хатарга.

Ҳақиқат юз очса олам аро гар,

Не ҳожат «Машьал»ни машъал атарга,

            Битимли ўйинлар бўлмасин зинҳор,

            Уч очко илинжи тинчинг бузмасин.

            Ҳакамлар дил боғин серсув кўлида,

            Долларни тишлаган ғозлар сузмасин.

Ҳақ гапни айтишар кексалар ҳар дам,

Ҳалоллик бор жойда бўлар барака.

Зарра доғ тушмасин асло шаънига,

Бу ўйин завқ-шавқли йирик маърака.

            Мухлислар истаги беғубор, тоза,

            Гўёки онанинг сути каби оқ.

            Тахтидан тушириб «шерлар»ни зора,

            Шул мавсум кўксингга олтин медаль тоқ.

---------------------------------------------------------------------------

Баҳром СИДДИҚОВ (Шароф Рашидов тумани).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz