Қайднома

Қидирув

8-апрель - алоҳида кун

8-апрель - алоҳида кун

  18.04.2021 09:09
  0
  254
8-апрель - алоҳида кун

«Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманн охирги 5 йилда 3-марта оталик бахтига муяссар бўлди. Энг ажабланарли томони шуки, франциялик футболчининг 3 нафар фарзанди ҳам бир сана - 8 апрелда дунёга келган. Жорий йилги 8 апрель куни Антуаннинг оиласи қизалоқ - Альба ҳисобига кенгайди. 2016 йили шу санада Гризманнинг тўнғич қизи Миа туғилганди, 2018 йилнинг айнан 8 апрелида эса футболчи ўғилчали бўлди ва унга Амаро, деб исм қўйди. Қарангки, Гризманнлар оиласи яна 8 апрель куни чақалоқ йиғисидан қувончга тўлди...

Антуан Гризманнинг «Инстаграм»­даги саҳифаси фарзандларига боғлиқ постлар билан тўла. Чоперена хоним ҳам бу тармоқда жуда фаол. У учинчи фарзанди дунёга келгани билан барча болаларга табрик йўллади: «Сизлар дунёмизда инқилоб яратдинглар. Ҳаммангиз ақлдан оздиришингиз ва озод улғайишингизни истаймиз».

Антуан Гризманн ва Эрика Чоперена 2009 йили танишишган. Ҳужумчи ўша пайт «Реал Сосьедад»да ўйнарди. Ўзининг айтишича, у Эрика қалбини ром этиш йўлида 1,5 йил «елиб-югурган»: «Ҳа, узоқ вақт унга мунтазам хабар ёздим, кўнглини олишга ҳаракат қилдим». Антуан ва Эрика яна 6 йил ўтгач, катта фарзандлари дунё­га келганидан кейин расман турмуш қуришди. Умуман олганда, жуфтлик узоқ вақт илиқ муносабатларини оммадан яшириб келди. 2014 йили Чоперена ва Гризманн жамоатчилик олдига бирга чиқа бошлашгач, асли мутахассислик бўйича болалар руҳшуноси саналган ҳурлиқо қиз шахсий  гўзаллик блоги ишини тўхтатди.

Антуан рафиқаси ҳақида кам гапиради. Дейлик, у матбуотда охирги марта Евро-2020 саралашида Албания термаси дарвозасига пенальтидан гол уролмаганидан кейин Эрикани тилга олиб, ҳазил оҳангида омадсизлиги учун ҳамхонасини айб­лади: «Эҳтимол, у ўйинни кўрмагани туфайли тўғри зарба беролмагандирман...».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz