Қайднома

Қидирув

ОЧЛ 2-тур. АГМК - "Истиқлол" превью

ОЧЛ 2-тур. АГМК - "Истиқлол" превью

  18.04.2021 12:30
  0
  185
ОЧЛ 2-тур. АГМК -

Бугун АГМК Осиё чемпионлар лигасидаги навбатдаги ўйинини эски таниши Тожикистон чемпиони "Истиқлол" жамоасига қарши ўтказади.

Жорий йил ОЧЛ гуруҳ босқичида дебют қилаётган мазкур жамоалар 2019 йилда ОЧЛ саралаш босқичи доирасида Олмалиқда ўзаро тўқнаш келишган ва драматик кечган баҳсда вакилларимиз ажойиб "камбэк"ни (4:2) амалга оширганди.

Орадан икки йил ўтиб жамоалар ниҳоят Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олишни уддалашди ҳамда бир гуруҳда жойлашишди.

2019 йилги таркибдан 8 нафари Суҳроб Султонов,  Мирғиёс Сулаймонов, Бобур Йўлдошев, Сардор Раҳмонов, Миржамол Қосимов, Дилшод Жўраев, Жасур Умаров, Зафар Полвонов ҳозир ҳам олмалиқликлар шарафини ҳимоя қилади. Ўшанда Султонов ва Умаровдан ташқари 6 нафар футболчи "Истиқлол"га қарши баҳсда иштирок этган ва голларни Жўраев (дубль), Полвонов ва ўтган мавсум аввалида жамоадан кетган Шихов ҳамда Ҳакимов киритганди.

"Истиқлол"ни айни пайтда Виталий Левченко бошқармоқда. ОЧЛда эса бош мураббийда Про лицензияси бўлмагани боис ёрдамчи мураббий Мубин Эргашев расман бош мураббий сифатида кўрсатилган. Жамоа мусобақанинг илк турида "Шабаб Ал Аҳли" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва гуруҳда 2-тур олдидан барчада бир хил 1 очкодан мавжуд.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоамиз бугун ўйинолди расмий машғулотини кеча клуб ихтиёрига фойдаланиш учун топширилган майдонда ўтказди. Жамоа дербига жиддий тайёрланди ва футболчилар кўтаринки кайфиятда бўлажак баҳсга тараддуд кўришмоқда.

АГМК мазкур турда "Истиқлол" билан ўйнаса, параллель равишда гуруҳдаги бошқа рақибларимиз "Шабаб Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" билан беллашади. Ўйинлар Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.

ОЧЛ, "A" гуруҳи. 2-тур.

18 апрель, якшанба.

АГМК (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Тожикистон)

Ар-Риёд, "King Fahad International" стадиони.

Ҳакамлар: Моҳд Амирул Изван (Малайзия), Моҳд Юсри Муҳамад (Малайзия), Параккрама Ҳематҳунга (Шри Ланка), Дилан Перера (Шри Ланка).

Назоратчи: Насер Ал Гафари (Иордания)

Комиссар: Мунем Фаҳоури (Иордания)


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz