Қайднома

Қидирув

Рейтинг- Ўзбек футболи-2020: 30 нафар ёрқин “фигура”

Рейтинг- Ўзбек футболи-2020: 30 нафар ёрқин “фигура”

  21.04.2021 02:42
  0
  350
Рейтинг-  Ўзбек футболи-2020: 30 нафар ёрқин “фигура”

«УЗБЕКСКАЯ КУХНЯ» ВА SPORTS.RU САЙТИНИНГ ЖАНЖАЛЛИ РЕЙТИНГИ ТЎРТИНЧИ ҚИСМИ (12-7-ЎРИНЛАР). Рейтингнинг дастлабки уч қисмини газетамизнинг аввалги сонларида ҳавола қилгандик. Орада бироз танаффус юзага келди ва энди 2020 йил якунларига кўра, 12-7-ўринларда эътироф этган  шахслар билан танишамиз.

Рейтинг қуйидаги мезонлар асосида тузилган:

***      Ўзбек футболи ривожланишига таъсири (қонуний);

***      Европа, Осиё ва Россия ОАВ янгиликларида эслатиб ўтилганлар;

***      Sports.ru янгиликлари лентасида эслатиб ўтилганлар;

***      Google ва Yandex қидирув тизимларидаги сўровлар;

***      Ижтимоий тармоқлардаги обуначилар, шунингдек, фан-клубларнинг мавжудлиги;

***      Чет эл ва маҳаллий лигада муваффақиятли ўйин (футболчи ёки мураббий);

***      Ўзбекистоннинг нуфузли ОАВ ва «Узбекская кухня»даги интервьюлар;

***      Бошқарув корпусида юқори маъмурий лавозим мавжудлиги (ОФК ёки ЎФАда);

***        Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги муваффақиятлар.

12-ўрин. Хайрулла БОЗОРОВ, Наманган вилояти собиқ ҳокими, ҳозирда Фарғона вилояти ҳокими (sports.ru рейтингида янги). Хайрулла Бозоров ўтган йили Наманган вилояти ҳокими эди. У орада «Навбаҳор» ва жамоанинг собиқ мураббийлари Андрей Канчель­-скис ҳамда Алексей Беленков ўртасидаги суд жараёни марказига тушиб қолди. Эслатиш керак, россиялик мутахассислар ФИФАга ишдан ҳайдалишгани учун товон пули ундириш бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилишганди. Беленковнинг ўзи 500 минг доллар оладиган бўлди. Ушбу ҳолатдан сўнг Наманган клубининг маблағ билан боғлиқ катта муаммога дуч келиши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Ким билади, агар Бозоров клубга ҳомийлар ва кўплаб банкларни жалб қилган ҳолда, фаол ёрдам бермаганида, ҳаммаси нима билан тугарди...? Умуман, «Навбаҳор» Бозоров даврида ажойиб амбицияларни намойиш этиб, Суперлигада ўз мавқеини анча мустаҳкамлади. Тўғри, яна бир ҳолат шуки, ҳозиргача бу амбициялар тўлиқ оқланмади. «Навбаҳор» айни пайт - чемпио­натнинг энг яхши бюджетга эга 5та жамоасидан бири. Бозоров эса эндиликда Фарғона вилояти ҳокими лавозимида ишламоқда.

 

11-ўрин. Рўзиқул БЕРДИЕВ, Қаршининг «Насаф» клуби бош мураббийи (sports.ru рейтингига 2 йилдан сўнг қайтди). Шубҳасиз, Ўзбекистондаги энг кучли мутахассислардан бири. Бердиев узоқ йиллардан буён Қарши жамоасини барқарор бошқариб келмоқда, унинг шогирдлари деярли ҳар мавсум медаллар учун кураш олиб боришади. Вақти-вақти билан мухлислар орасида Рўзиқул Бердиевнинг миллий жамоани бош­қаришга номзод эканлиги ҳақида фикрлар урчийди. У эса ҳар йили жимгина янги-янги иқтидорларни кашф этиб, «Насаф»даги ишини давом эттираверади...

10-ўрин. Шота АРВЕЛАДЗЕ, Тошкентнинг «Пахтакор» клуби собиқ бош мураббийи (2019 йили sports.ru рейтингида 16-ўрин). Шота Юстинович аввалги мавсум «Пахтакор» аталмиш бузилмас автомашина рулида яна бир бора барча рақиб жамоаларни босиб ўтди. Кимдир ҳамма гап қолганлардан анча кучли саналган таркибда эканлигини таъкидласа, бошқа биров грузиялик мутахассиснинг катта пул учун келганини айтади. Аммо факт бор - Арвеладзе Ўзбекистон чемпионатида маълум даражада узоқ ишлаган хорижлик кам сонли мутахассислардан биридир. Айтганча, Шота Юстиновичнинг ўтган мавсум якунида «Узбекская кухня» блогига берган интервьюси ўзи учун «оққуш қўшиғи»га айланди, гўё.

 

9-ўрин. Одил АҲМЕДОВ, Ўзбекистон миллий жамоаси сардори (2019 йили sports.ru рейтингида 6-ўрин). Одил Аҳмедов - бу охирги 10 йилликдаги ўзбек футболи. Миллий жамоа етакчиси ўтган мавсум Хитойнинг 2та жамоасида ўйнади: Халк ва Оскар билан «Шанхай СИПГ»да ва вақтида таркибида таниқли ҳужумчилар - ака-ука Тожиевлар тўп сурган «Тянжин Тэда»да. Аҳмедов бу орада шахсий академиясини очиб, кўплаб болаларга футбол билан тартибли шуғулланиш имкониятини яратди. Хуллас, Ўзбекистон футболи юлдузи сифатида мамлакат спорт ҳаётида фаол иштирок этади. Sports.ru рейтинги тарихига қарасак, Одил фақат 2020 йил якуни бўйичагина амалдаги футболчилар орасида етакчилар гуруҳига киргани йўқ. Аммо бу билан унинг таъсири ва обрўси пасайиб қолмайди.

 

8-ўрин. Вадим АБРАМОВ, Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи (2019 йили sports.ru рейтингида 9-ўрин). Вадим Карленович пандемия даврида биринчилардан бўлиб терма жамоа билан машғулот ўтказиш имконини топди. Абрамов ва унинг жамоаси фақат ўтган йилнинг ўзида Самарқанд вилоятининг исталган қишлоғи фуқаролари бутун ҳаётлари давомида кузатиладиган иш сафарларидан кўпроқ хизмат сафарига чиқди. Абрамов шунинг баробарида Жасур Жалолиддиновнинг «Локомотив» (Москва)га трансферида муҳим роль бажаргани айтилмоқда. Ҳа, Жалолиддинов ҳозир Москва эмас, Андижонда ўйнамоқда, лекин бу бошқа масала. Умуман олганда, Абрамов бошқарувидаги терма жамоа ўйини ҳали анча кучайишига ишониш мумкин. Фақат гап бутунлай бошқа томонда...

 

7-ўрин. Ойбек ҚОСИМОВ, Ўзбекистон МОҚ бош котиби (sports.ru рейтингида янги). Ўзбекистоннинг асосий спорт функ­ционерларидан бири, ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари - Тошкент-2025 бўйича дирекция раҳбари. Ойбекнинг таъсири фақат оммавий спорт турларидагина эмас, ҳар жабҳада сезиляпти. У жумладан, футболда ҳам охирги шахс эмас. Қосимов дейлик, Равшан Эрматовнинг эски дўсти. Ойбек ёшлигида «Пахтакор» тизимида ҳам ишлаган, шунингдек, Темур Кападзе ва Сервер Жепаровнинг шахсий агенти саналган.

Евдоким РАИМОВ, «Узбекская кухня» блоги


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz