Қайднома

Қидирув

ОЧЛ. 3-тур: Шаржада шикаста «шерлар» ва ...

ОЧЛ. 3-тур: Шаржада шикаста «шерлар» ва ...

  21.04.2021 09:19
  0
  377
ОЧЛ. 3-тур: Шаржада шикаста «шерлар» ва ...

«Пахтакор» Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги учинчи учрашувда ҳам ғалаба қозона олмади. Бу сафар «шерлар» йўлига мезбон - «Шаржа» чиқди. Якуний ҳисоб (4:1) шуни кўрсатдики, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпионида камчиликлар бисёр, амалга оширилиши керак бўлган ишлар талайгина. Муаммо ўз ўрнида бартараф этилмаса, беқарорлик кейинги 3 учрашувда ҳам давом этади ва кейинги босқичдан умид қилмасак ҳам бўлаверади.

Аввалги икки ўйинда фаворит саналишига қарамай, дуранглар билан кифояланган «шерлар»нинг нисбатан кучлироқ рақибга қарши баҳсга алоҳида тайёргарлик кўриб, майдонга ўзгача ҳолатда тушишларини кутгандик. Аммо умидлар саробга айланди ва «Пахтакор» шу куни ОЧЛ жорий мавсумидаги энг ёмон ўйинларидан бирини намойиш этди.

Учрашувда «Шаржа» тўлиқ устунликка эришди. Мезбонларнинг уринишлари тезкор гол билан хотима топди. 10-дақиқада ўнг қанотдан уюштирилган ҳужум чоғи ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилган Ҳолид Бавазир ҳисобни очди - 1:0. Бунга «пахтакорчилар» 21-дақиқада Драган Чераннинг голи билан жавоб қайтаришганда, энди майдонда кескин кураш кечишини тахмин қила бошлагандик. Бироқ «Шаржа» футболчилари қолган дақиқаларда бошқа хатога йўл қўйишмади. Аксинча, ўтказиб юборилган гол уларнинг шаштига қўшимча шашт бағишлади. Шу куни тиниб-тинчимаган Кайо 27-дақиқада эпчиллик билан олдинга интилиб, «Пахтакор» ҳимоячиларини ортда қолдирди ва шериги Салим Солиҳга қулай вазият яратди. Жамоадоши эса бу имкониятни кўкка совурмай, тўпни тўрга жойлади - 2:1. Мазкур ҳисоб танаффусга қадар ўзгармади.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонлар, аниқроғи, жамоа етакчиси Кайога аталди. Бразилиялик футболчи 58-дақиқада яна тезлигини ишга солиб, Санжар Қувватов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Мазкур вазиятда «Пахтакор» ҳимоячилари томошабин ролини бажариш билан чекланишди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, ҳисоб йирик кўриниш олди. Луанзиньонинг дарвоза томон йўллаган зарбасидан сўнг тўп «Пахтакор» футболчиларидан бирига тегиб, рикошет аралашуви билан тўрга жойлашди - 4:1.

Учрашувнинг қолган қисмида «Шаржа» футболчилари бироз темпни пасайтирган бўлишса, «шерлар» ноаниқ ҳаракатлари билан ёдда қолишди. Шу тариқа «Пахтакор» жамғарган очколар ўзгаришсиз қолиб, жамоа ўз гуруҳида сўнгги ўринга тушиб қолди. Эндиликда Тошкент клуби ОЧЛ кейинги босқичига чиқишни хоҳласа, фақат ғалабани кўзлашига тўғри келади. Акс ҳолда...

20 апрель (сешанба)

«ШАРЖА» - «ПАХТАКОР» - 4:1 (2:1)

Шаржа. «Шаржа» стадиони.

Ҳакамлар: Жумпей Иида (Япония), Осаму Номура (Япония), Ванг Дешин (Хитой), Фу Мин (Хитой).

Голлар: Ҳолид Бавазир (10), Салим Солиҳ (26), Кайо (58), Луанзиньо (62) - Драган Черан (21).

«Шаржа»: 40.Одил ал Ҳусани, 4.Шаҳин Абдулраҳмон, 7.Кайо, 8.Муҳаммад Абдулбосит, 14.Ҳолид Бавазир (25.Саид Кааби, 90), 17.Али Муҳаммад (15.Абдулазиз Салим, 90), 18.Абдуллоҳ Ғаним, 19.Ҳолид Иброҳим, 23.Салим Солиҳ (11.Саиф Рашид, 78), 27.Луанзиньо (38.Муҳаммад Ҳалфан, 83), 29.Отабек Шукуров.

«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 34.Фаррух Сайфиев, 5.Анзур Исмоилов (23.Шерзод Аъзамов, 70), 15.Егор Кримец, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев (3.Ҳожиакбар Алижонов, 56), 21.Аброр Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев (28.Диёр Холматов, 56), 18.Ҳожимат Эркинов, 19.Шароф Муҳиддинов, 7.Сардор Рашидов (9.Эрен Дердийок, 49), 10.Драган Черан (14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 70).

Огоҳлантиришлар: Отабек Шукуров (33) - Егор Кримец (67).

Назоратчи: Ҳолид Хинай (Уммон).

Комиссар: Равишанкар Жаяраман (Ҳиндистон).

-------------------------------------------------------

«Ал-Қува Ал-Жавия» - «Тракторсози» - 0:0

1  Шаржа            3      2      1        0        5-1      7

3  Тракторсози 3      0      3        0        3-3      3

2  Пахтакор       3      0      2        1        4-7      2

4Ал-Қува Ал-Жавия 3          0          2          1          0-1       2

4-тур. 23 апрель (жума)

Соат 20:00       «Тракторсози» - «Ал-Қува Ал-Жавия»

Соат 23:00       «Пахтакор» - «Шаржа»

 

3-ТУР. 20 апрель (сешанба)

«Ал-Садд» - «Ал-Виҳдат» - 3:1 (3:0)

Голлар: Бағдод Бунеджа (2), Буалем Хухи (9), Ҳасан ал Ҳайдос (26) - Аҳмад Самир (63-пен.).

«Фулад» - «Ал-Наср» - 1:1 (0:0)

Голлар: Абдуллоҳ ал Амри (52-авт.) - Петрос (69).

1  Ал-Наср           3      1      2        0        4-2      5

2  Фулад              3      1      2        0        3-2      5

3  Ал-Садд           3      1      1        1        5-5      4

4          Ал-Виҳдат     3          0          1          2          0-4       1

4-тур. 23 апрель (жума)

Соат 23:00 «Ал-Наср» - «Фулад»

Соат 23:00 «Ал-Виҳдат» - «Ал-Садд»

------------------------------------------------------------

«Е» ГУРУҲИ

3-ТУР. 20 апрель (сешанба)

«Ал-Ваҳда» - «Ал-Райян» - 3:2 (0:1)

Голлар: Манеа Айд (66), Ҳалил Иброҳим (85), Фарис Жума (90}2) - Шожа Халилзода (13), Абдулазиз Ҳотам (54).

«Персеполис» - «Гоа» - 2:1 (2:1)

Голлар: Меҳди Тораби (18-пен.), Жалол Ҳусайни (24) - Эду Бедиа (14).

1  Персеполис  3      3      0        0        6-2      9

2  Ал-Ваҳда        3      1      1        1        3-3      4

3  Гоа                   3      0      2        1        1-2      2

4          Ал-Райян       3          0          1          2          3-6       1

4-тур. 23 апрель (жума)

Соат 19:30 «Ал-Райян» - «Ал-Ваҳда»

Соат 22:00 «Гоа» - «Персеполис»

------------------------------------------------------------

«А» ГУРУҲИ

3-ТУР. 21 апрель (чоршанба)

Соат 00:00 «Ал-Ҳилол» - «Истиқлол»

Соат 00:00 АГМК - «Ал-Аҳли» (БАА)

«С» ГУРУҲИ

3-ТУР. 21 апрель (чоршанба)

Соат 22:45 «Ал-Духайл» - «Истиқлол» (Эрон)

Соат 01:15 «Ал-Шорта» - «Ал-Аҳли» (С.Арабистони)

ТЎПУРАРЛАР

Лусиано («Фулад») - 4та (1та-пен.)

Зафар Полвонов (АГМК) - 3та

Омар ал Сома («Ал-Аҳли) - 3та (1та-пен.)...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz