Тунда ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи 3-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси "Шаржа" билан баҳс олиб борди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
- Биз учун ёмон натижа. Рақибдан бир футболчи ўйин тақдирини ҳал қилди. Кайо барча ишни бажариб берди. Энди кейинги баҳс ҳақида ўйлашимиз керак. Гуруҳдаги ҳолатимиз жуда ёмонлашди. Энди фақат ғалабалар бизга ёрдам бериши мумкин.
Юқори савияли футболчилар кетиши таъсир қилади. Беллашувни ҳал қиладиган ўйинчиларнинг ўрнини тўлдириш қийин. Бизда Машарипов йўқ, энди ёшларни ўстиришга интиламиз. Улар шундай ўйинларда ўсиб боришади. Ўз кучимизга ишониб, навбатдаги баҳсга тетик ҳолда ҳозирлик кўришимиз зарур.
Рашидовнинг ҳолатини тўлиқроқ энди билиб оламиз. Умид қиламанки, у ҳали бизга ёрдам беради.
"Шаржа" гуруҳда жуда яхши ҳолатда. Лекин жамоалар деярли яқин савияда ва ҳали барча нарса ўзгариб кетиши мумкин.
Манба: pakhtakor_fc
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20