Қайднома

Қидирув

ОЧЛ, 3-тур: ОКМКда тарихий ғалаба, Машарипов жамоасида эса аламли мағлубият

ОЧЛ, 3-тур: ОКМКда тарихий ғалаба, Машарипов жамоасида эса аламли мағлубият

  22.04.2021 04:44
  0
  493
ОЧЛ, 3-тур: ОКМКда тарихий ғалаба, Машарипов жамоасида эса аламли мағлубият

Олдин маълум қилганимиздек, кеча оқшомда Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-тури доирасидаги ОКМК -«Шабоб ал-Аҳли» ўйини ўтказилди.

Қувонарлиси шундаки, олмалиқликлар сўнгги дақиқаларда Йован Жокич ва Акром Комиловнинг голлари эвазига 3 очкони қўлга киритишди. Бу —  клублармизнинг ушбу мавсумда ОЧЛ гуруҳ босқичидаги илк ғалабасидир.

Айтганча,  БАА клуби сафида тўп сурадиган Жалолиддин Машарипов мазкур баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Гуруҳнинг 2- учрашувида кутилганидек «Ал Ҳилол» Тожикистон чемпиони «Истиқлол»дан устун келди. 

Ткрнир жадвалига эътибор қаратсак,  1-даврани «Ал Ҳилол» 7 очко билан пешқадам сифатида якунлади. ОКМК ва «Истиқлол» ҳисобида 4 очкодан мавжуд. 1 очкога эга «Шабоб Ал Аҳли» сўнгги поғонани эгаллаган.

ОЧЛ

Гуруҳ босқичи, 3-тур баҳси

21 апрель, чоршанба

ОКМК — «Шабоб ал-Аҳли» -2:1

Голлар: 0:1 — 28 ал-Ҳошими, 1:1 — 87 Жокич, 2:1 — 90+1 Комилов.

ОКМК: 32.Суҳроб Султонов, 77.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов, 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов (5.Дилшод Жўраев, 75), 4.Миржамол Қосимов (22.Санжар Шоаҳмедов, 75), 94.Элвин Фортес (10.Ҳусниддин Ғофуров, 46), 9.Зафар Полвонов (18.Александр Касян, 30), 28.Шоҳрух Гадоев (11.Мурод Тошматов, 79).

«Шабоб ал-Аҳли»: 55.Мажид Носир, 2.Салмин Ҳамис (21.Муҳаммад Жобир, 76), 3.Карлос Эдуардо, 4.Муҳаммад Марзуқ, 5.Волид Аббос, 7.Жалолиддин Машарипов, 9.Абдулазиз Ҳайкал, 15.Абдалла ан-Нақби, 34.Хариб Абдалла (78.Ейд Ҳамис, 82), 77.Аҳмед ал-Ҳошими (99.Игорь Жесус 82), 88.Мажид Ҳассан.

Огоҳлантириш: Жокич (27), Раҳмонов (55), Комилов (57).

 

«Ал-Ҳилол» — «Истиқлол»- 3:1.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz