Қайднома

Қидирув

Ана холос: Хайрли ғоя билан...

Ана холос: Хайрли ғоя билан...

  23.04.2021 04:48
  0
  239
Ана холос: Хайрли ғоя билан...

Европа Чемпионлар Лигаси 1|4 финали биринчи ўйинлари доирасидаги «Манчестер Сити» - «Боруссия» Д. тўқнашуви (2:1) якунида кам кузатиладиган воқеа рўй берди. Бош ҳакамга қанотда ёрдам берган лайнсмен Октавиан Шовре учрашувдан кейин Германия клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд ёнига шошилди ва ундан дастхат сўради...

Норвегиялик иқтидор ўз навбатида, ҳакамнинг илтимосини ерда қолдирмай, руминиялик рефери - Овидиу Хацеган ишлатган карточкага дастхат қўйиб, уни лайнсменга тортиқ этди. Ўйиндан кейин барчаси ойдинлашди - журналист Эмануэль Рошунинг аниқлаштиришича, Шовре аниқ ғоя билан дастхат олган. Маълум бўлишича, у хайрия ишлари билан фаол шуғулланади. Октавиан Шовренинг айтишича, унинг хайрия ишларидан хабар топган Лионель Месси нақ 9та карточкага дастхат қўйиб берган экан. Хуллас, лайнсмен энди норвегиялик голеадор дастхати туширилган карточкани ҳам аукционда сотувга қўяди. Эътиборли томони, савдодан тушган маблағ тўлиқ аутизм хасталигидан жабр чекаётган бемор болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни даволашга йўналтирилади. Ҳа, Шовренинг хайрли ғояси таҳсинларга лойиқ, албатта.

ДарвоҚе...

 

Эрлинг Холанд айни пайт ЧЛ-2020|2021 бош тўп­урари бўлиб турибди. Норвегиялик футболчи «Боруссия»нинг турнир доирасидаги 7та ўйинида қатнашиб, рақиблар дарвозасини 10 марта нишонга олди. Унинг энг яқин таъкибчиси - Килиан Мбаппе («ПСЖ») ҳисобида 8та гол бор.

ЕЧЛ-2020|2021 тўпурарлари

 

1. Эрлинг Холанд («Боруссия» Д.) - 7та ўйинда 10та гол

2. Килиан Мбаппе («ПСЖ») - 8та ўйинда 8та гол

3. Неймар («ПСЖ») - 6та ўйинда 6та гол

4. Оливье Жиру («Челси») - 6та ўйинда 6та гол

5. Маркус Рэшфорд («МЮ») - 6та ўйинда 6та гол

6. Альваро Мората («Ювентус») - 8та ўйинда 6та гол

7. Юсуф ал Носири («Севилья») - 8та ўйинда 6та гол

8. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») - 9та ўйинда 6та гол

9. Чиро Иммобиле («Лацио») - 5та ўйинда 5та гол

10. Лионель Месси («Барселона») - 6та ўйинда 5та гол


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz