Қайднома

Қидирув

Виктор Жалилов: “Футболчиларимизнинг руҳий ҳолати яхши эмасди”

Виктор Жалилов: “Футболчиларимизнинг руҳий ҳолати яхши эмасди”

  22.04.2021 21:05
  0
  237
Виктор Жалилов: “Футболчиларимизнинг руҳий ҳолати яхши эмасди”

Ўзбекистон кубоги 1-тур баҳслари доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Оқ тепа” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "Навбаҳор" бош мураббийи Виктор Жалилов журналистлар саволларига жавоб берди.

- Кубок баҳсларидан натижани олдиндан айтиш қийин. Кескинлик сақланиб турди. Аввалги ўйинлардаги натижалардан кейин футболчиларимизнинг руҳий ҳолати яхши эмасди. Уларни қўллаб-қувватлаб турдик, мадад бердик. Лекин барибир, хато қилишдан қўрқиш кузатилди. Лекин барибир, Суперлига ва Про лига жамоалари ўртасида фарқ бор. Бу сезилди. Легионерларимизнинг жароҳатлари бор эди, барчаларининг жароҳат олишлари тасодиф бўлди. Биринчи бўлимда кўплаб вазиятлар яратишга уриндик, фақат улардан фойдаланишда футболчиларимиз оқсашди. Иккинчи бўлимда эса савия жиҳатидан устунликларини намойиш этишди, барибир, - деди Виктор Жалилов.


Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот ҳизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz