Қайднома

Қидирув

«Милан» Ибрагимович билан шартномани узайтирганини эълон қилди

«Милан» Ибрагимович билан шартномани узайтирганини эълон қилди

  23.04.2021 12:00
  0
  210
«Милан» Ибрагимович билан шартномани узайтирганини эълон қилди

Миланликлар Златан Ибрагимович билан шартномасини узайтирди. Энди 39 ёшли шведнинг «россонери» билан янги шартномаси 2022 йилгача амалда бўлади деб хабар беради “Милан” расмий сайти.

Олдинроқ швед ҳужумчининг маоши бир мавсум учун 7 миллион еврони ташкил қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бундан ташқари, Ибрагимовичнинг «Милан» билан шартномасида бонуслар ҳам бор.

Златан 2021 йил октябрь ойида 40 ёшга тўлади. Швед «россонери» га 2020 йил январида “Лос-Анжелес Гелакси” таркибидан келиб қўшилган. Бунгача у 2010-2012 йилларда «Милан» да ўйнаган. Жорий мавсумда у клуб таркибида 24та ўйин ўтказиб, 17та гол урган ва битта голли узатма берган.

Фаолияти давомида Златан «Мальмё», «Аякс», «Ювентус», «Интер», «Барселона», «Пари Сен-Жермен», «Манчестер Юнайтед» ва «Лос-Анжелес Гелакси» жамоаларида ҳам ўйнаган


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz