Қайднома

Қидирув

«МЮ» мухлислари клуб базасига бориб Сульшерни чақиришни талаб қилишди. Мураббий эса улар билан учрашди.

«МЮ» мухлислари клуб базасига бориб Сульшерни чақиришни талаб қилишди. Мураббий эса улар билан учрашди.

  23.04.2021 15:00
  0
  234
«МЮ» мухлислари клуб базасига бориб Сульшерни чақиришни талаб қилишди. Мураббий эса улар билан учрашди.

«Манчестер Юнайтед» мухлисларининг клуб эгалари - Глейзерлар оиласига қарши норозилик акциясидаги воқеаларнинг янги тафсилотлари маълум бўлди. Эслатиб ўтамиз, манкунианликларнинг мухлислари кейинчалик турнирда иштирок этишдан бош тортганига қарамай, жамоанинг Европа Суперлигасига киришидан норози.

Red Issue “твиттер”да ёзишича, база ходими мухлислар олдига чиққан, шундан сўнг улар ундан жамоанинг бош мураббийи Оле Гуннар Сульшерни чақиришни талаб қилишган. Мухлисларга рад жавоби берилган, аммо улар мутахассис чиқмагунча норозилик билдиришларига ишонтиришган.

Кейинчалик, норвегиялик мутахассис мухлислар олдига чиқди. Улар 2005 йилда Глейзерларга қарши кампанияда «Манчестер Юнайтед» нинг футболчиси сифатида қатнашганини эсладилар ва ҳозирда ўзини худди шундай тутишига нима халақит бераётганини сўрашди. Сульшер эса бунга жавобан Жоэл Глейзер клубни яхши кўришини айтди. Унинг сўзларидан мухлислар норози бўлиб, “МЮ” эгаси жамоани эмас, балки клубдан олиб чиқиб кетадиган пулни яхши кўришини айтишди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz