Қайднома

Қидирув

Юрген Клинсман «Тоттенхем»ни бошқарадими?

Юрген Клинсман «Тоттенхем»ни бошқарадими?

  23.04.2021 18:00
  0
  205
Юрген Клинсман «Тоттенхем»ни бошқарадими?

Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси ва мураббийи Юрген Клинсманн унинг «Тоттенхем» бош мураббийи этиб тайинланиши эхтимолини юқори баҳолади. У 1994-1995 йилларда «шпорлар» сафида ўйнаган.

“Бу ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Германия терма жамоасини жаҳон чемпионатида бошқараман деб ҳеч ҳам ўйламаган эдим. Олти йил давомида АҚШ терма жамоасини бошқараман ёки «Бавария» ни бошқараман деб ҳам ўйламаганман. Шундай қилиб, мен «Тоттенхем» га мураббийлик қилсам бўладими-йўқлигини бир неча ой ичида билиб оламиз”, - деди Клинсман ESPN нашрига.

19 апрель куни “Тоттенхем” Жозе Моуриньонинг бош мураббий лавозимидан кетишини эълон қилди. Шундан сўнг Раян Мейсон “шпорлар” нинг вақтинчалик устозига айланди. Унинг бошчилигида Лондон клуби АПЛ учрашувида “Саутгемптон" ни 2: 1 ҳисобида мағлуб этди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz