Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов: "Буёғига бизни янада оғир ўйинлар кутмоқда"

Миржалол Қосимов: "Буёғига бизни янада оғир ўйинлар кутмоқда"

  23.04.2021 21:00
  0
  460
Миржалол Қосимов:

Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 4-тур доирасидаги "Шабаб Ал Аҳли" - АГМК учрашувидан олдинги матбуот анжуманида АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимовга ҳужумчи Александр Касьян ҳамроҳлик қилди.

Миржалол Қосимов: "Авваламбор Ассалому алайкум. Экватордан ўтиб олдик. Буёғига бизни янада оғир ўйинлар кутмоқда. Сабаби футболчиларда толиқиш ҳам бўлиши мумкин. Биз учун "Шабаб Ал Аҳли"га қарши беллашув жуда муҳим ўйин. Осон бўлмайди. Лекин гуруҳдаги ҳолатимизни яхшилаб, очколарни жамғариб олиш учун имкониятимиз бор. Эртага ҳам мухлисларимизни хурсанд этиш учун майдонга чиқамиз".

— Ўтган ўйинга нисбатан эртанги баҳсда ўзгаришлар бўладими? Қандай ўзгаришларни кутиш мумкин?

— Эртанги ўйинда катта ўзгаришлар бўлмаса керак. Ўйлашимча, дарвоза ўлчами ва майдон сиғими ҳам ўзгармаса керак. Албатта бу ҳазил. Аввал айтганимдек, футболни мажбуран ўйнаб бўлмайди. Кучли хоҳиш ва иштиёқ билан юракдан ўйнаш керак. Икки кун олдин ўйнадик. Муҳими, эртанги баҳсда камроқ хато қилиб, кўпроқ вазиятлар яратиш ҳамда рақибни хато қилишга мажбурлаб, юзага келадиган имкониятлардан фойдаланиш. Ва албатта дарвозабонларга ҳам кўп нарса боғлиқ. Улар қанча кўп жамоани қутқарса, бу футболчиларга ўйин давомида катта енгиллик ва ишонч беради.

Александр Касьян (АГМК ҳужумчиси): "Ҳаммага салом! Бизни ажойиб учрашув кутмоқда. Эртанги баҳс қолган ўйинлар каби жуда муҳим. Биз майдонга мураббийларнинг кўрсатмасини бажариш учун албатта ғалаба иштиёқида чиқамиз. Ҳар учинчи куни футбол ўйнаш футболчиларда жисмоний юкламаларни оширмоқда. Осон бўлаётгани йўқ. Лекин биз қаерга келаётганимизни билардик. Бу Чемпионлар лигаси. Ҳеч кимга осон бўлмайди. Чарчоқларга қарамасдан майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. АГМК Ар-Риёдга шунчаки келмаган, балки олдига қўйган мақсадига эришиш учун келган".


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz